Уйчи тумани ҳокими Ш.М. Мусаевнинг маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш орқали даромадларини ошириш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан

                                                                                                                                                              МУРОЖААТИ

Ассалому алайкум ҳурматли Депутатлар,

йиғилиш иштирокчилари,

Уйчи тумани маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш орқали даромадларини ошириш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига Уйчи туманда ишсизлик даражаси 6,9 фоизни ташкил этиб, 6 462 нафар ишсизлар фуқаро ишсиз ҳисобланган.

Ишсизлик даражасини камайтириш мақсадида жорий йилда жами 34 897 нафар аҳоли бандлигини таъминлаш режалаштирилган.

Шундан 1-ярим йилликда 12,7 минг нафар аҳолини бандлигини таъминлаш режаси амалда 111,7 фоизга таъминланиб, 14,2 минг нафар аҳоли банд қилинди.

Жумладан, инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига 71 нафар, хизмат кўрсатиш соҳасида 7 157 нафар, қишлоқ хўжалиги соҳасида 6 201 нафар ва қурилиш соҳасида 809 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.

Уйчи туманига бириктирилган Микрокредитбанк вилоят филиали билан биргаликда иш ўринларини яратишда, аҳоли даромадларини оширишда Сайхунобод ва Уйчи тажрибалари дастури амал бўлмоқда.

Уйчи туманида 36,3 мингта аҳоли хонадонларидаги 2-экин экиш мумкин бўлган 1,9 минг гектар томорқа ер майдонининг 981 гектар (50,1 фоиз) майдонларга экинлар экилди. Қолган томорқада экиш ишлари 20 июль кунига қадар якунига етказилади.

Ушбу майдонлардан 52,3 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиштириб олиш режалаштирилган.

Апрель-июнь ойларида 11 минг нафар (апрель-июнь ойлари режаси – 10,4 минг) аҳоли бандлиги таъминланди.

Бунда, 1 993 нафар аҳоли доимий ишга жойлаштирилди, 7 032 нафари ўзини-ўзи банд қилинди, 242 нафари якка тартибдаги тадбиркор ва 1 728 минг нафари деҳқон хўжаликлари сифатида рўйхатдан ўтказилди.

Ушбу даврда 252 нафар аҳоли касб-ҳунарга ўқитилиб, уларнинг 218 нафари бандлиги таъминланди.

Топшириққа асосан, тумандаги тижорат банклари томонидан 12 та “мижозбай” учрашувлар ташкил қилиниб, уларда тадбиркорларнинг 147 та муаммоли масалалар кўтарилган.

Бугунги кунда, ўтказилган учрашувлар давомида тадбиркорлар томонидан кўтарилган муаммоларнинг 88 таси бартараф этилди.

Яширин иш ўринларини легаллаштириш бўйича йиллик режа 54 фоизга, шунингдек, январь – июнь режаси 105 фоизга ижроси таъминланган (250 та).

Ҳар бир маҳаллада кичик ишлаб чиқариш, хизмат ва савдо объектларини ташкил этиш учун май-июнь ойларида жами 499 та микролойиҳаларга 14 млрд.сўмлик кредитлар ажратилиб, 900 та аҳоли бандлиги таъминланди.

Бунда, ушбу даврда оилавий тадбиркорлик дастуридан 5,2 млрд сўм, Бизнесни ривожлантириш банки инструментлари орқали 6,9 млрд сўм ва тижорат кредитлар ҳисобидан 2,4 млрд сўм ажратилган.

“Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида аҳолига деҳқончилик учун ажратилган 75 гектар майдонга эга 3 та контурларда 1,6 млрд сўмлик намунавий лойиҳаларни амалга ошириш ишлари бошланди.

Бунда, юқори даромадли экинлар экиш, агротехник тадбирларни амалга ошириш ва маҳсулотларни сотишда ижарачилар билан ҳамкорлик қиладиган 3 та агрегаторлар (экспортер, брокер, қайта ишлаш корхонаси) бириктирилди.

2022-2024 йилларда фуқароларга очиқ электрон танлов орқали ижара ҳуқуқи асосида бериладиган жами 1 811 гектар ер майдонлари шу жумладан жорий йилда ёшларга 334 гектар ер майдонлари ажратилиб, қишлоқ хўжалиги эканлари экилиши таъминланди.

Апрель-июнь ойларида туманда жами 1 005 та хонадонларнинг даромадини оширилди.

Ушбу ишларга банклар томонидан 22,9 млрд сўм миқдорида кредит маблағлари йўналтирилди.

Хусусан, 30 та хонадонларда 0,1 гектар бўш ер майдонларига енгил конструкцияли иссиқхона қуриб берилди.

78 та хонадонда боғдорчилик ва узум кўчатлари ташкил этилди;

74 та хонадонларга 6,6 минг бош товуқ тарқатилди;

22 та хонадонларга 159 та асалари уялари олиб келинди;

256 та хонадонларда қорамол ва қўй боқиш йўлга қўйилди;

86 та хонадонларда тикувчиликни йўлга қўйиш учун тикув машиналари берилди.

Жорий йилнинг 1-ярим йиллигида эришилган натижалар бўйича ҳисоботдан сўнг, 2-ярим йилликдаги режаларга тўхталиб ўтилди.

Июль-декабрь ойларида бандлик дастури доирасида жами 20,7 минг нафар, шундан 3-чоракда 10,1 минг ҳамда 4-чоракда 10,6 минг аҳолини бандлигини таъминлаш бўйича ойма-ой режа график ишлаб чиқилган.

Жумладан, инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига 1 826 нафар, хизмат кўрсатиш соҳасида 5 014 нафар, қишлоқ хўжалиги соҳасида 6 401 нафар, қурилиш соҳасида 718 нафар ҳамда кластерлар томонидан қўшимча 6 700 нафар янги иш ўринлари яратилиши ҳисобига аҳоли бандлиги таъминланади.

Сайхунобод ва Уйчи тажрибалари асосида июль-декабрь ойларида жами 15,4 минг нафар, шундан 3-чоракда 7,9 минг ҳамда 4-чоракда 7,4 минг аҳолини бандлигини таъминланади.

Бунда, 4 007 нафар аҳоли доимий ишга жойлаштирилади, 8 405 нафари ўзини-ўзи банд қилинади, 365 нафари якка тартибдаги тадбиркор ва 2 574 нафари деҳқон хўжаликлари сифатида рўйхатдан ўтказилади.

Ҳар бир маҳаллада кичик ишлаб чиқариш, хизмат ва савдо объектларини ташкил этиш учун июль-декабрь ойларида жами 516 та шундан 3-чоракда 333 та ҳамда 4-чоракда 183 та микролойиҳалар амалга оширилади.

Тумандаги тижорат банклари томонидан 18 та “мижозбай” учрашувлар ташкил қилиниб, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини ҳал этиш орқали 1 080 та шундан 3-чоракда 547 та ҳамда 4-чоракда 533 та янги иш ўринлари яратилади.

Июль-декабрь ойларида жами 1 118 нафар яширин иш ўринларини легаллаштирилади.

Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш доирасида 60,1 млрд сўмлик, шундан оилавий тадбиркорлик дастурлари бўйича 10,3 млрд сўм, оилавий тадбиркорлик дастурлари бўйича 10,3 млрд сўм, кичик бизнесни комплекс қўллаб қувватлаш дастурида 24,5 млрд сўм ва бизнесга биринчи қадам дастурида 25,3 млрд сўм кредит маблағлари ажратилади.

“Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида банкларга бириктирилган ер майдонида юқори даромадли маҳсулотларни етиштириш, қайта ишлаш ва экспортга йўналтириш бўйича юқори технологик ечимларга эга бўлган 3 та намунали лойиҳани амалга оширилади.

Тумандаги ғалла ўрим ишлари якунланган 6,8 минг гектар ер майдонларида эртанги ва такрорий экин ишлари ташкил қилинади.

Ушбу майдонлардан 885 гектарига сабзавот, 94 гектарига полиз, 392 гектарига картошка, 3 253 гектарига дуккакли, 710 гектарига мойли, 957 гектарига шоли, 472 гектарига озуқа эканлар жойлаштирилади.

Юқоридаги белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича барча зарурий чоралар кўриб борилади.

 

Эътиборингиз учун раҳмат,

ҳисоботим тугади.

                                                                                                                                                     Уйчи тумани ҳокими

                                                                                                             Шуҳрат Мирсодиқович Мусаевнинг туман ёшларига

                                                                                                                                                   М У Р О Ж  А А Т И

Ассалому  алайкум, азиз ёшлар!

      

 Давлатимизнинг кучли ижтимоий сиёсатида ёшлар энг устувор йўналиш. Уларга сифатли таълим ва касб бериш, интилишларини қўллаб-қувватлаш доимий эътиборда.

 

Бугунги кунда Уйчи туманида 219  мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилса, шундан 101 минг нафарини, яъни 54 фоизини  30 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Уларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун шароитлар яратиб бериш, қизиқиши, ўй-ташвиши, муаммоларини ўрганиш, ҳал этиш, бандлигини таъминлаш, бугунги кунда биринчи галдаги, кечиктириб бўлмайдиган вазифамиздир.

 

Бугунги кунда Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда ёшларимизнинг ҳам алоҳида  ўрни бор.

 

Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда жорий йилни “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиниши, ҳар бир маҳаллада ёшлар билан манзилли ишлаш борасида олдимизга улкан вазифаларни қўймоқда.

 

Бу вазифаларни амалга ошириш учун ўтган йилнинг ўзида туманимизда “Ёшлар дафтари” орқали 2 минг 208 нафар ёшга 2 млрд. 90 млн. сўмлик ёрдам кўрсатилди.

 

“Ёшлар баланси” асосида 2 минг 45 нафар “қизил” тоифадаги ёш 37 нафар сектор ва ташкилот раҳбарига номма-ном бириктирилди. Амалий чоралар натижасида уларнинг ҳаммаси “яшил” тоифага ўтказилди.

 

Ҳар бир маҳаллада “фуқаробай” тасдиқланган “Ёшлар бандлик дастурлари” амалга оширилиб, 1 минг 579 нафар ишсиз ёш ва 2 минг 29 нафар мактаб битирувчисининг бандлиги таъминланди.

 

Шунингдек, ёшларнинг 208 нафарига 4 млрд. 887 млн. сўм имтиёзли кредит, 1266 нафарига деҳқончилик учун 189 минг гектар экин майдони ажратилди.

 

Маҳалла, мактаб, профессионал таълим ва олийгоҳлар тизимида ўтказилган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги мусобақаларда туманимиздан 18 нафар ёш юқори натижаларни қўлга киритди.

 

Лекин, туманимизда ёшларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини кафолатлаш, уларни баркамол қилиб тарбиялаш, ҳаётда ўз ўринларини топишларига қаратилган ишларимизни янада такомиллаштиришимиз лозим.

 

Шу боис, жорий йилда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,  уларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича зарур чораларни кўрамиз.

 

Бунинг учун, биринчи навбатда “Ёшлар дафтари” тизими орқали 1850 нафар ёшнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишга асосий эътиборимизни қаратамиз.

 

“Ёшлар баланси” асосида 630 нафар давлат кўмагига муҳтож ёшни 28 нафар сектор ва ташкилот раҳбарига бириктириб, йил якунига қадар уларни тўлиқ “яшил” тоифага ўтказамиз.

 

Йил якунига қадар тадбиркорлик қилиш истагидаги 180 нафар ёшнинг бизнес лойиҳасини молиялаштириш учун 12 млрд. 600 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратамиз.

 

 

Деҳқончилик қилиш истагидаги 344 нафар ёшга 344 гектар унумдор экин майдонларидан ажратиб, ҳар бир ёшнинг йилига ўртача 40-50 млн. сўм даромадга эга бўлишини таъминлаймиз.

 

“Ёшлар бандлик дастурлари” орқали 11 та маҳаллани ёшлар ишсизлигидан ҳоли ҳудудга, “Ҳаракатлар режаси” орқали 32 та маҳаллани ёшлар жиноятчилигидан ҳоли ҳудудга айлантирамиз.

 

Шунингдек, хорижда ишлаш истагидаги 846 нафар ёшни мономарказ, касб-ҳунар маркази ва техникумда чет тили ва касб-ҳунарга ўқитиб, ташкиллаштирилган тартибда ривожланган давлатлардаги хавфсиз ва юқори даромадли иш ўринларига юборамиз. 224 нафар битирувчини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касбларга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаймиз.

 

Хорижий тил сертификатига эга ёшлар сонини 3 минг 400 нафарга, ёш китобхонлар сонини 10 минг нафарга етказиш чораларини кўрамиз. Бунинг учун ўқувчи-ёшларимизни иккита хорижий тил ва битта касбга ўргатиш бўйича мактабларда барча зарур шароитларни яратамиз.

 

Ай-Ти соҳасига қизиқиши бор 112 нафар ёшни “Ҳар бир маҳалладан икки нафар дастурчи” лойиҳасига жалб қилиш орқали соҳадаги юқори даромадли ишлар билан таъминлаймиз.

 

Шунингдек, туманимизда 3 та мактаб мукаммал таъмирланади, 2 та спорт майдончаси барпо этилади, 1 та ёшлар сайилгоҳи, 1 та ёшлар ижод кўчаси, 1 та кутубхона ташкил этилади.

 

Қадрли ёшлар!

 

Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев таклифлари билан  барча маҳаллаларда ёшлар етакчилари фаолият олиб бормоқда.  Улар бугун ёшларнинг энг яқин дўсти, кўмакчисига айланмоқда, десак хато қилмаган бўламиз. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишдан тортиб, уларнинг қизиқиши, ҳаётда ўрин топиши, келажакда бандлигини таъминлаш асосий эътиборимизда бўлмоқда.

 

 Бугунги ёшларимиз орасида истеъдоди, юксак салоҳияти ва билими, изланувчанлиги  билан намуна бўлаётган,  янги-янги ғоялар устида ишлаётган иқтидор эгалари кўплаб топилади.  Берилаётган  имкониятлар бундай ёшларимиз учун катта имкониятлар эшигини очиши, шубҳасиз.

 

Сектор раҳбарлари иштирокида имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз ва уюшмаган ёшлар билан уларнинг муаммолари, таклифларни ўрганиш мақсадида “Очиқ мулоқот”лар, меҳнат ярмаркалари ўтказилмоқда. Ёшлар марафони, “Ёшлар спартакиадаси”, “Ёшлар оқшоми” тадбирлари, “Экспресс кутубхона” лойиҳаси давом этмоқда.

 

Олдимизга қўйган бу улкан режа ва вазифаларни амалга оширишда сиз, азиз ёшларимиз биз билан бир сафда бўлиб, бор куч ва имкониятингизни сафарбар этишингизга, ташаббусни ўз қўлингизга олиб, маҳаллангиз ва тенгқурларингизнинг ҳаётини яхшилаш, туманимизни янада обод қилиш йўлида бор куч- ғайратингизни аямаслигингизга ишонамиз.

 

Биз, туман раҳбарлари сиз, азиз ёшларимизнинг таклиф ва ташаббусларингизни амалга оширишингиз учун бор имкониятларимизни сафарбар этишга тайёрмиз.

 

Лекин, “Қарс икки қўлдан чиқади” – деган доно нақлга таяниб, сиз, азиз ёшларимиз ҳар дақиқанинг қадрига етиб, ўз устингизда тўхтовсиз ишлашингиз, китоб ўқишингиз ҳамда хорижий тилларни ўрганишни қатъий кун тартибингизга айлантиришингиз ҳамда туманимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга камарбаста бўлишингиз лозим.

 

Умуман олганда, биз, туман раҳбарияти сизларни доим қўллаб-қувватлаймиз. Туманимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга сиз, ёшларни ҳам ташаббус ва фаоллик кўрсатишга чақириб қоламиз.

 

Эътиборингиз учун раҳмат!

Уйчи туманида ўтган давр мобайнида ёшлар масалаксида амалга оширилган ишлар тўғрисида

 

 

  • “Ёшлар дафтари”нинг юритилиши.

Туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92 сонли қарорига асосан, маҳалладаги ёшлар етакчилари томонидан уйма-уй юриш орқали, шунингдек ёшларнинг онлайн мурожаатлари асосида“Ёшлар дафтари”электрон платформасига 2022 йилнинг 20 октябрь давомида 1991 нафарёшлар  киритилган.

Жумладан,

1-секторда 917 нафар (506 нафар ўғил, 420 нафар аёллар);

2-секторда 274 нафар (128 нафар ўғил, 146 нафар аёллар);

3-секторда 327 нафар (163 нафар ўғил, 164 нафар аёллар);

4-секторда 473 нафар (279 нафар ўғил, 194 нафар аёллар);

 

Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2022 йил 24 октябр ҳолатига, 1823 нафар (81.5 фоиз)ёшларга кўмак кўрсатилди.

Жумладан,

1-секторда 881 нафар (396 нафар ўғил, 485 нафар аёллар);

2-секторда 242 нафар (128 нафар ўғил, 114 нафар аёллар);

3-секторда 279 нафар (158 нафар ўғил, 121 нафар аёллар);

4-секторда 421 нафар (215 нафар ўғил, 206 нафар аёллар);

Хусусан;

  • 947 нафар ёшларга ер майдонлари ажратилди;
  • 295 нафар ёшларга субсидия ажратилди;
  • 254 нафар ёшларга тўлов-контрактлари тўлаб берилди;
  • 27 нафар ёшларга тиббий хизмат кўрсатилди;
  • 40 нафар ҳайдовчилик гувоҳномаси учун маблағ ажратилди;

50 нафар муддатли харбий хизмат тўловлари амалга оширилди;

33 нафар бир марталик моддий ёрдам амалга оширилди;

177 нафар бошқа йўналишлар доирасида ёрдам кўрсатилди;

Ҳозирги кунда“Ёшлар дафтари”да 168 нафар ёшлар мавжуд.

Хусусан:

  • 29 нафар ёшларга ер майдонлари ажратиш орқали;
  • 24 нафар ёшларга субсидия ажратиш орқали;
  • 26 нафар ёшларга тўлов-контрактлари тўлаш орқали;
  • 9 нафар ёшларга тиббий хизмат кўрсатиш орқали;

-   6 нафар муддатли харбий хизмат тўловлари учун;

-   11 нафар бир марталик моддий ёрдам учун;

-   36 нафар Замонавий касб, илм фан таълим;

- 3 нафар хайдовчилик курсларига;

- 24 нафар бошқа йўналишларда;

 

 

 

  • ПҚ-20-сонли қарор ижроси ва томорқалардан унумли фойдаланиш тўғрисида

 

Ўтган давр мобайнида Уйчи туманида 10 сўтиқдан жами 2 минг 401 нафар ёшларга 240 га ер майдони ажратилган бўлса, такрорий экин экиш учун 810 нафар ёшларга 162 га ер майдони ажратилган шулардан Ёшлар дафтарига киритилган ёшларга 938 нафарга 136,5 га ер майдни ажратилган.

  • Ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича

 

“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2-мавсуми бўйича

Бугунги кунда “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2-мавсуми доирасида танлов ва мусобақаларнинг маҳалла босқичлари якунланиб жорий йилнинг 3 октябрь санасида сектор босқичлари бошланди.

Жорий йилнинг 10-сентябрь кунидан бошланган 14 турдаги танлов ва мусобақаларнинг маҳалла босқичлари юқори савияда ўтказилиб жами 26407 нафар ёшлар қамраб олинди.

Жумладан, стол теннисига (3250 нафар), шахмат-шашкага (2232 нафар), волейболга (4850 нафар), енгил атлетикага (3 400 нафар), стритболга (2950 нафар), миллий курашга (485 нафар), стрет воркоутга (1120 нафар), “Ёш китобхон” танловига (7890 нафар), киберспорт мусобақасига (1620 нафар), “Халқ ва замонавий чолғу асбоблари” танловига (250 нафар), “Рақс” фестивали (310 нафар), “Қувноқлар ва зукколар” танловига (2650 нафар), “Заковат” интеллектуал ўйинларига (1750 нафар) ёшлар жалб этилди.

 

  • “Ёшлар жамғармаси” шакллантириш бўйича:

“Ёшлар жамғармаси”га 2022 йил бугунги кунга қадар 2 млрд 507 млн сўм маблағ шакллантирилган бўлиб 668 нафар ёшларга  2 млрд 277 млн сўм сарф этилди. Хозирги кунда 234 млн сўммаблағ қолдиғи мавжуд.

Наманган вилояти ҳокими ташаббуси билан тумандаги барча МФЙларга, стритвораут, стритбол, стол тенниси, шахмат ва бошқа инвентарлар етказиб берилди.

 

  • Ёшларни бандлигини таъминлаш бўйича:

2022 йилнинг 24 октябр ойи давомида тумандаги жами 2 231 нафар ёшлар бандилиги таъминлашга эришилди.

712 нафар Доимий иш ўринларига

319 нафар  Касб-ҳунарга ўқитиш орқали

215 нафар  Жамоат ишларига жалб этиш орқали

985 нафар  Ўз-ўзини банд қилиш орқали

 

 

  • Ёшларга ажратилган кредитлар бўйича:

2022 йилнинг 24 октябр ойи давомида тумандаги жами 267 нафар ёшларга 4 млрд 743 млн сўм тижорат банк кредитлари ажратилди.

 

  • Чорвачилик йўналишида 110 нафарига 1.962 млрд сўм
  • Паррандачилик йўналишида 34 нафарига 695    млн сўм
  • Иссиқхона йўналишида 19 нафарига 461    млн сўм
  • Бошқа йўналишларда 55 нафарига 505    млнсўм

  • Уйчи туманидаги “Овчибулоқ” ёшлар кичик саноат зонаси:

Уйчи тумани 2-сектор худудидаги Овчибулоқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилаётган “Овчибулоқ” ёшлар кичик саноат зонасига 80.7 млрд.сўмлик 20 та лойихада янги ишчи ўринлари 509 та.

Бугунги кун холатига 31.8 млрд.сўлик 10 лойиҳа фойдаланишга топширилди натижада 200 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Жумладан:

“Рахматилло Бахтиёр Само” МЧЖ томонидан 2 млрд сўмлик лойиха амалга оширилиб Мева сақлаш, қуритиш ҳамда экспортга йўналтириш  йулга қўйилишига эришилди. Бунинг натижасида 10 нафар ишсиз фуқароларнинг доимий иш билан бандлиги таъминланди.

“Миршохид голд Баходир” МЧЖ томонидан 1.1 млрд сўмлик лойиха амалга оширилиб  Кунгабоқар маҳсулотларни қайта ишлашни кенгайтириш йўлга қўйилди. Бунинг натижасида 10 нафар ишсиз фуқороларнинг доимий иш билан таьминланди.

“Яхё Ихлос Шифо” Х/К томонидан 1.5 млрд сўмлик лойиха амалга оширилиб Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш ҳамда қандолатчилик  маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойихаси амалга оширилди. Бунинг натижасида 10 нафар ишсиз фуқаролар доимий иш билан таминланди.

“Жавохирбек Сарвинозбону Хамкор” МЧЖ томонидан 2 млрд сўмлик лойиха амалга оширилиб Кунгабоқар маҳсулотларини қайта ишлаш йўлга қўйилди. Бунинг натижасида 20 нафар фуқароларни доимий иш билан таьминлашга еришилди.

“Уйчи Илхом Турдиев” МЧЖ томонидан 2 млрд сўмлик лойихаси амалга оширилиб, ветринали мини музлаткич ишлаб чиқаришни йўлга қўйилди бунинг натижасида 15 нафар ишсиз фуқаролар доимий иш билан таьминланди.

“Зикрилло Хамидхон Файз” МЧЖ томонидан 6.2 млрд сўмлик лойихаси амалга оширилиб, Кунгабоқар, бодом ва писта маҳсулотларни қайта ишлаш ва қадоқлашни ташкил этиш лойихаси йўлга қўйилди, бунинг натижасида 25 нафар ишсиз фуқаролар доимий иш билан таьминланди.

“Муроджон юксалиш файз” МЧЖ томонидан 2 млрд сўмлик лойихаси амалга оширилиб, Қоп маҳсулотларини ишлаб чиқариш, кунгабоқар маҳсулотларини қайта ишлаш лойихаси йўлга қўйилди, бунинг натижасида 30 нафар ишсиз фуқаролар доимий иш билан таьминланди.

“Рустам Билол файз” МЧЖ томонидан 4 млрд сўмлик лойихаси амалга оширилиб, Кунгабоқар маҳсулотларни қайта ишлашни кенгайтиришни йўлга қўйилди бунинг натижасида 30 нафар ишсиз фуқаролар доимий иш билан таьминланди.

“Абдуғаффор саноат инвест” МЧЖ томонидан 3 млрд сўмлик лойихаси амалга оширилиб, Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, сақлаш, қадоқлаш ва экспорт қилиш лойихаси йўлга қўйилди бунинг натижасида 20 нафар ишсиз фуқаролар доимий иш билан таьминланди.

“Миркамол Оил саноат” МЧЖ томонидан 5 млрд сўмлик лойихаси амалга оширилиб, Пахта ёғ маҳсулотларини қадоқлашни ташкил этиш лойихаси йўлга қўйилди бунинг натижасида 25 нафар ишсиз фуқаролар доимий иш билан таьминланди.

Uychi tumanini 2022- yildagi rivojlantirish     drayverlari

“Uychi tumanini 2022 yilda ishsizlikdan holi  hududga aylantirish dasturi” asosida 51 900 ta ish o‘rinlari yaratilishi ko‘zda tutilgan edi.

Iqtisodiy kompleksda -   14,1 mingta ish o‘rni

Investisiya kompleksida -  7,2 mingta ish o‘rni

Qishloq xo‘jaligida  -  29,4 mingta  ish o‘rni

Qurilish kompleksida -  1,2 mingta  ish o‘rni

Amalda 54 363 ta ish o‘rinlari yaratildi.

Iqtisodiy kompleksda   21 877 ta  ish o‘rni, jumladan, savdo va servis yo‘nalishida 10 158 ta

Oilaviy tadbirkorlik yo‘nalishida 32,7 mlrd. so‘m kredit mablag‘i  hisobiga  1700  ta 

Hokim yordamchilari tomonidan o‘zini-o‘zi band qilish  hisobiga  7514  ta

Kasb-hunarga o‘qitish  hisobiga  1703 ta ish o‘rinlari yaratildi.

Bandligi ta’minlanmagan “Ayollar daftari”, “Yoshlar daftari”, “Temir daftar”ga kiritilgan 142 nafar fuqaroga  417 mln.so‘m  subsidiya ajratildi.

Investisiyalar, tashqi savdo va mahalliy sanoatni rivojlantirish  yo‘nalishida 87 ta loyiha amalga oshirilib, 3004 ta ish o‘rinlari yaratildi.

“Ideal Oil trade” MCHJ tomonidan tashkil etilgan yog‘-moy kombinatida 400 ta ish o‘rni yaratilib, loyihaning umumiy qiymati 8.540 mln.dollarni tashkil etadi.

Kombinat to‘liq ishga tushsa, yiliga 86 ming tonna texnik paxta chigiti, 62 ming tonna kungaboqar urug‘i, 72 ming tonna soya donini qayta ishlash quvvatiga ega bo‘ladi.

Investisiya dasturiga muvofiq “Barkas teks group” MCHJ tomonidan ip kalava mahsulotlari ishlab chiqarish loyihasi 63 mlrd. so‘m bo‘lib tashabbuskorning o‘z mablag‘lari hisobidan amalga oshirilishi natijasida 500  ta yangi ish o‘rinlari yaratildi.

Korxona yiliga 15200 tonna paxta xom ashyosini qayta ishlash quvvatiga ega.

Sanoat mahsulotlari ishlab chiqarishni yanada kengaytirish, import o‘rnini bosuvchi va eksportbop mahsulotlarni ishlab chiqarish, aholini doimiy mehnat bilan band qilish  va tuman salohiyatini yuksaltirish maqsadida 5 ta - Ovchibuloq, Qumtepa, Yangiyer, Yuksalish, Yorkatay kichik sanoat zonalari tashkil etildi.

Yorkatay kichik sanoat zonasida umumiy qiymati 115 mlrd. so‘mlik 26 ta loyiha amalga oshirilishi va  861 ta ish o‘rinlari yaratilishi ko‘zda tutilgan. Amalda 42,3 mlrd. so‘mlik 12 ta loyiha ishga tushirilib, 320 ta yangi ish o‘rinlari yaratildi. 1,2 km. elektr, 2 km ichimlik suvi tarmog‘i tortish ishlari, 1 km ichki yo‘llarni asfaltlash ishlari bajarildi.

Qishloq xo‘jaligida 28083 ta ish o‘rinlari yaratildi. Shundan paxta va g‘allachilik sohasida 17220 ta.

Takroriy ekin orqali o‘zini o‘zi band qilishda  580 ta.

Aholiga 10 sotixdan yer berish hisobiga 7316 ta.

Pillachilik sohasida o‘zini o‘zi  band qilish bo‘yicha 2184 ta.

Dehqon xo‘jaliklari va tomorqa xizmati ko‘rsatish bo‘yicha 783 ta ish o‘rinlari yaratildi.

Qurilish, transport va kommunal sohasida esa 1399 ta ish o‘rinlari yaratilib, shundan uy-joy qurilishida Pastguzar, Hurriyat, Navoiy MFYlarda  “10 XMKK”,  “Ra-Re-Xaus”, “A-Nev Stroy”, “Fayziobod qurilish servis”, “Shaydulloxon qurilish pardoz” MCHJlari tomonidan qurilgan ko‘p qavatli uy-joylarning qurilishida  449 ta ish o‘rinlari, sanoat korxonalari qurilishida  Yorkatay, Ovchibuloq, Yangiyer, Yuksalish va Qumtepa kichik sanoat zonalarida 260 ta ish o‘rinlari, investisiya dasturi asosida  “Bunyodkor Muboshir” MCHJ tomonidan 3-maktabda qiymati 9 mlrd.  460 mln. so‘mlik,  “Fayziobod samo servis” MCHJ  tomonidan 17-DMTTda 6 mlrd. 284 mln. so‘mlik,  “Sifat kafolat standart servis” MCHJ tomonidan tuman tibbiyot birlashmasida 13 mlrd. 400 mln. so‘m mablag‘ hisobiga 100 o‘rinli terapiya bino-inshootlari qurilishi,  “Zilol suv” MCHJ tomonidan 4-sonli MTT qurilishida  453 ta ish o‘rinlari yaratildi.

“Obod qishloq” davlat dasturi asosida O‘nhayat MFYda 2,9 km. syement-beton yo‘l, 2,7 km. asfaltlash, Yangiyer MFYda 3,5 km. yo‘lda asfaltlash ishlari bajarildi. 11,8 km. ichimlik suvi tarmog‘i tortilib, 67 ta ish o‘rni yaratildi.

Pastguzar, Soku MFYlarida 2,4 km. uzunlikda 3,4 mlrd. so‘m mablag‘ hisobiga “Salomatlik yo‘lakchasi” qurildi. “Obod qishloq” dasturi asosida 1,6 km. ichki irrigasiya tarmoqlari yangilanib, 156 ta ish o‘rni yaratildi.

 

Uychi tumanini rivojlantirishning 2023- yilda  amalga  oshirilishi rejalashtirilgan     ustuvor vazifalar

Uychi tumanida 2023 yilda 1,1 trln. so‘mlik 104  ta investisiya  loyihalari amalga oshirilib, 2141 ta yangi ish o‘rinlari yaratiladi.

Xizmat ko‘rsatish hajmini  997,3 mlrd. so‘mga, tadbirkorlik sub’yektlari sonini 740 taga, band aholi sonini 2,3 mingga yetkazish ko‘zda tutilgan.

23 mlrd. so‘m mablag‘ evaziga 135 km. yo‘l va 3 ta ko‘prikni ta’mirlash ishlari amalga oshiriladi.

Bog‘dorchilik klasteri tashkil etiladi.

Xalqaro avtomagistral yo‘l yoqasida xizmatlar sohasi rivojlantiriladi. Norin daryosi bo‘yida ekoturizm maskanlari tashkil qilinadi.

Beruniy, Mevazor MFYlarida zamonaviy 5 ta 5 qavatli  (100 ta xonadondan iborat) uy-joylar quriladi.

3,5 mlrd. so‘m mablag‘ evaziga 40,2 km. suv tarmoqlari, 1 ta suv  taqsimlash inshooti quriladi va ichimlik suvi bilan ta’minlash darajasi 97 foizga yetkaziladi. Aholi xonadonlarida 30 mingta issiqxona xo‘jaliklarini tashkil etilib, 30 mingta ish o‘rni yaratiladi.

Ассалом алайкум, ҳурматли йиғилишимиз қатнашчилари .

 

Уйчи туманида  4- босқич “Аёллар дафтари” бўйича  2023 йилнинг 11 ойида амалга оширилган ишлар тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтмоқчиман

 

Туманда  5931 нафар эҳтиёжманд хотин-қиз дафтарга киритилган бўлиб, рўйхатлари номма-ном шакллантирилди ва халқ депутатлари туман Кенгаши муҳокамасига киритилди ва тасдиқланди:

Буни секторлар  кесимида таҳлил қиладиган  бўлсак

  • 1-секторда 1599 нафар,
  • 2-секторда 1398 нафар,
  • 3-секторда 1373 нафар,
  • 4- секторда 1562 нафарга  тўғри келмоқда

Тоифалар кесимида:

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг

- 3928 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз;

- 378 нафари тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд;

- 698 нафари боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд (шундан, 242 нафари уй-жойи таъмирланадиган хотин-қизлар);

- 553 нафари ижтимоий ёрдамга муҳтож 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож (шундан 139 нафари уй-жойи таъмирланадиган хотин-қизлар)

- 77 нафари уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд; шундан, 15 нафари уй-жой билан таъминланадиган ва 62 нафари ижара компенсация тўлаб бериладиган хотин-қизлар;

- 297 нафари қарамоғида ногиронлиги бўлган болалари мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизларни ташкил этади.

 

Хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш бўйича

секторлардан олинган маълумотларга асосан “Аёллар дафтари”га киритилган 5931 нафар хотин-қиздан 5896 нафари (99,4 %)нинг муаммоси ўрганилиб, ҳал этилди.

Жумладан, тегишли масъулларни жалб этган ҳолда 3908 нафар (99.5 %) ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди, 367 нафар (97 %) тадбиркорлик қилиши учун кредит олишда амалий ёрдам сўраган хотин-қизларнинг кредитлари чиқариб берилди. 695 нафар (100 %) боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам маблағи ажратилди (шундан 70 нафари (100 %)нинг уй-жойи таъмирлаб берилди), 553 нафар (100 %) ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам маблағи ажратилди (шундан 75 нафарининг (100 %)ни уй-жойи таъмирлаб берилди), 77 нафар (100 %) уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларга амалий ёрдамлар берилди (шундан 10 нафари (100 %)га ВМнинг 737-сонли қарори асосида уй ажратилди. 62 нафари (100 %)га ижара компенсацияси тўлаб берилди). 296 нафар (100 %) қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам маблағи ажратилди (шундан 19 нафари (100 %)га томорқадан унумли фойдаланиши учун ёрдамлар берилди).

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда ишга муҳтож ишсиз 3928 нафар хотин-қизлардан 3908 нафари (100 %)нинг бандлиги таьминланди.

-Доимий ишга 250 нафар;

-Вақтинчалик (жамоат) ишларига жалб этиш630 нафар;

-Касб-ҳунарга ўқитилган 454 нафар;

-Ўзини-ўзи банд қилганлар 1969 нафар аёллар бандлиги таъминланди.

- томоркадан унумли фойдаланиш бўйича  19 нафар  аёлга кўмаклашилди

 

 

Жумладан, 250 нафари доимий ишга, 93 нафари вақтинчалик ишга жалб этилди, 88 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 6 нафарига иш берувчиларга Бандлик бўлими йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун субсидия ажратилди. 3 нафарига касаначилик йўналишида ишга олинган ходимларнинг асбоб-ускуна харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилди. 126 нафарига аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилиб, банд қилинди. 31 нафарига  бошқа ташкилотлар жамғармаси ҳисобидан субсидия ажратилди. 35 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланди ҳамда 3477 нафари эса ўзини-ўзи банд қилган хотин-қизларга тўғри келади. Жами сарфланган маблағ 94.4 млн.сўм.

“Ишга марҳамат” мономаркази ҳамда шаҳар ва туманларда ташкил этилган касб-ҳунар масканларида ўқиш истагини билдирган 171 нафар хотин-қизлар ўқув машғулотларига жалб этилиб, ўқитилди.

Аёлларга кредит ажратиш бўйича

Халқ банки, Агробанк, Микрокредитбанк ҳудудий филиаллари томонидан тадбиркорлик қилиши учун кредит олишда амалий ёрдам сўраган 378 нафар хотин-қизлардан 367 нафари (97 %)га кредит олишда амалий ёрдам берилди. Кредитларнинг катта қисми тикувчилик йўналишида чок машиналарга чиқарилди. Жами 2 млрд 202 млн.сўм кредит чиқарилди.

Тадбиркорлик қилиши учун 454 нафар хотин-қиз ўқитилди.

Моддий ёрдамлар бериш бўйича

- Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд 698 нафар хотин-қизлардан 695 нафари (100 %)га (сарфланган маблағ  917.4 млн.сўм),

- Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд 553 нафар хотин-қизлардан 553 нафари (100%)га (сарфланган маблағ 730 млн.сўм),

- Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд 297 нафар хотин-қизлардан 297 нафари (100 %)га (сарфланган маблағ 392 млн.сўм) моддий ёрдамлар берилди.

Уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамлар бўйича

Уй-жой билан таъминланадиган 10 нафар хотин-қизлардан 10 нафари (100 %)га ВМнинг 737-сонли қарори асосида уй ажратилди. (сарфланган маблағ 990 млн.сўм) Ижара конпенсация тўлаб бериладиган 62 нафар хотин-қизлардан  нафари (100 %)га ижара компенсация тўлаб берилди.

Уй–жойини таъмирлаш бўйича

Уй-жойини таъмирлашга муҳтож 90 нафар хотин-қизлардан 62 нафари (100 %)га амалий ёрдамлар берилди.

Жумладан, 5 нафарининг уйи жорий таъмирлаб берилди, 4 нафарига қўшимча яшаш учун хона қуриб берилди, 81 нафарига уй томини ёпиш, эшик-ромлар олиб бериш ва бошқа ёрдамлар кўрсатилди.

Хотин-қизларни томорқа йўналишида бандлигини таъминлаш бўйича

Вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган, томорқасидан даромад олишни хоҳловчи 19 нафар хотин-қизлардан 19 нафари (100 %)га амалий ёрдамлар берилди.

Жумладан, 19 нафарининг 10 йилга ижарага бериладиган майдонларда ташкил этилган деҳқон хўжаликларида бандлиги таъминланди.

Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва унинг ҳудудий бирлашмалари томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган 553 нафар тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларнинг муаммолари ҳал этилди. 4-тоифага киритилган 553 нафар хотин-қизга тиббий ёрдамлар кўрсатилди.

Жумладан, 553 нафари тиббий кўрикдан, 300 нафари скрининг кўригидан ўтказилди, 235 нафарига дори-дармонлар берилди,  3 нафарига мураккаб жарроҳлик амлиёти ўтказилди, 112 нафарига даволанишига йўлланма,  6 нафарига жарроҳлик амалиётига йўлланма берилди. 32 нафари реабилитация воситалари билан таъминланди, 15 нафарига бошқа тиббий хизматлар бўйича ёрдамлар кўрсатилди. Жами сарфланган маблағ 312 млн. сўмни ташкил этади.

Прокуратура ҳамда ички ишлар, Адлия бошқармалари ва уларнинг ҳудудий бўлимлари томонидан ҳуқуқий ёрдамга муҳтож 325 нафар хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдамлар берилди.

Жумладан, 2 нафарига туғилганлик гувоҳнома ёки фуқаролик паспорти олишда, 5 нафарига судга ариза киритилишида кўмаклашилди, 8 нафарига алимент тўловларини ундириш бўйича хуқуқий ёрдамлар берилди, 550 нафарини муаммоси жойида бартараф этилди. 30 нафар тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлга ҳуқуқий ёрдамлар, 100 нафарига хуқуқий маслаҳат берилди. 154 нафарига оиласини яраштириш, 89 нафарига бошқа  масалалар бўйича ҳуқуқий ёрдам берилди.

Мактабгача ва мактаб таълими, ички ишлар бошқармалари ва уларни ҳудудий бўлимлари томонидан психологик ёрдамга муҳтож 196 нафар хотин-қизга ёрдамлар берилди.

Бундан ташқари 168 нафар хотин-қизга  овқат махсулотлари ҳамда турли хил амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича 2 нафар хотин-қиз вафот этганлиги  сабабли амалий ёрдам кўрсатилмади.

 

Хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини  ҳимоя қилиш борасидаги ишларимиз изчил давом этади.

Эътиборингиз учун раҳмат.