ОРОМГОҲ БОЛАЛАРНИ ЧОРЛАЙДИ

Уйчи туманидаги "Умид ниҳоллари" болалар соғломлаштириш оромгоҳида навбатдаги ёзги мавсум олдидан жамоа аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Оромгоҳ раҳбари Нодира Мирзаева оромгоҳ ҳудудида тозалик ва озодаликни таъминлаш, болаларга меҳрибон ва эътиборли муносабатда бўлиш, хавфсизлик қоидаларига амал қилиш, соғлом овқатланиш ва гигиена талабларини бажариш, маданий ва спорт тадбирларига тайёргарлик бўйича вазифаларни белгилаб берди.

ТАБИАТГА МЕҲР БОЛАЛИКДАН УЙҒОНАДИ

Жажжи қалбларда она табиатга бўлган меҳр-муҳаббатни уйғотишда таълим-тарбия катта аҳамиятга эга.

Уйчи туманидаги 2-сонли ДМТТда бунга алоҳида эътибор қаратилган. Вилоят Кенгаши депутати, жонкуяр раҳбар Наимахон Имамова бошчилигидаги жамоа эзгу мақсад йўлида меҳнат қилмоқда. “Экологик таълим – келажакка қадам” мавзусида ўтказилган семинар ҳам айни шу мақсадда ташкил қилинди.

Беш ташаббус доирасида болажонларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этилиши, касб-ҳунарга йўналтириш, экологик бурчак, экологик таълим бўйича ишлаб чиқилган қўлланма вилоят Кенгаши депутатлари Т.Исматиллаев, Ф.Ҳусанова, халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Н.Дедаханова, Ўзбекистон Экологик партияси вилоят кенгаши раисининг ўринбосари Ф.Исоқов, партиянинг туман ташкилоти раиси Б.Атахановлар томонидан эътироф этилди.

УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

Наманганда бўлиб ўтаётган 64-Халқаро гуллар фестивали доирасида “Нуроний” жамғармаси Уйчи туман бўлими томонидан ҳам турли тадбирлар уюштирилмоқда.

Туман ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, туман маданият бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган "Уч авлод учрашуви" аввалгиларидан тубдан фарқ қилди. Унда нуронийлар ва ёшлар вакиллари қатнашдилар. ”Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” Турсунбой Парпиевнинг жонли ижродаги концерт дастури барчага хуш кайфият бағишлади.

Концерт давомида “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими масъул ходими А.Болтабоев, жамғарманинг туман бўлими бошлиғи, туман ҳокимининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев, туман ҳокимининг ўринбосари А.Муминовлар сўзга чиқиб, самимий тилаклар билдиришди. Гулистон маҳалласидан ташриф буюрган намунали оила Раҳматилло Кўкановга эсдалик совғаси топширилди.

Куй-қўшиқлар рақсларга уланиб, барча йиғилганлар маданий дам олишди.

ЎҚУВ-СЕМИНАР

Маҳаллалар, таълим муассасалари ва ташкилотларда маънавий-маърифий ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш бўйича “Наманган тажрибаси”ни яратиш ҳамда "Маҳалла еттилиги"нинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўқув-семинарлар ўтказилмоқда.

Уйчи туманида режа график бўйича 56 та маҳалладаги ижтимоий ходим учун ўқув-семинар ташкил этилди. Унда туман ”Инсон” ижтимоий хизматлари маркази раҳбари Т.Боймирзаевнинг "Камбағал оилаларни “Камбағаллик реестри”га киритиш ва камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режаларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш механизмлари", марказ супервайзери Н.Раҳматов, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими бошлиғи Э.Юнусованинг мавзу юзасидан маърузалари эшитилди. Семинар якунида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг вилоят бошқармаси бош мутахассислари О.Камолов, О.Умаровлар томонидан мавзу юзасидан мулоқот ўтказилди. Ижтимоий ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

 

УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

Уйчи туманидаги 19-мактабда уч авлод вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирни туман ҳокимининг маслаҳатчиси, "Нуроний жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев очди.

Фахрийлардан М.Юлдашев, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси мутахассиси А.Насриддиновлар томонидан ёшлар камолотида кекса ва нуронийларни ўрни ҳақида мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, бир қатор маҳалла фаоллари, ёш авлод вакиллари тадбирда муносабат билдириб, бугунги кунга шукрона келтириши ҳамда инсон “Ватан менга нима берди?” деб эмас, балки “Мен Ватанимга нима қилдим?” деган туйғу билан яшамоғи лозимлигини айтишди.

Подкатегории