УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

Наманганда бўлиб ўтаётган 64-Халқаро гуллар фестивали доирасида “Нуроний” жамғармаси Уйчи туман бўлими томонидан ҳам турли тадбирлар уюштирилмоқда.

Туман ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, туман маданият бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган "Уч авлод учрашуви" аввалгиларидан тубдан фарқ қилди. Унда нуронийлар ва ёшлар вакиллари қатнашдилар. ”Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” Турсунбой Парпиевнинг жонли ижродаги концерт дастури барчага хуш кайфият бағишлади.

Концерт давомида “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими масъул ходими А.Болтабоев, жамғарманинг туман бўлими бошлиғи, туман ҳокимининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев, туман ҳокимининг ўринбосари А.Муминовлар сўзга чиқиб, самимий тилаклар билдиришди. Гулистон маҳалласидан ташриф буюрган намунали оила Раҳматилло Кўкановга эсдалик совғаси топширилди.

Куй-қўшиқлар рақсларга уланиб, барча йиғилганлар маданий дам олишди.