ТАБИАТГА МЕҲР БОЛАЛИКДАН УЙҒОНАДИ

Жажжи қалбларда она табиатга бўлган меҳр-муҳаббатни уйғотишда таълим-тарбия катта аҳамиятга эга.

Уйчи туманидаги 2-сонли ДМТТда бунга алоҳида эътибор қаратилган. Вилоят Кенгаши депутати, жонкуяр раҳбар Наимахон Имамова бошчилигидаги жамоа эзгу мақсад йўлида меҳнат қилмоқда. “Экологик таълим – келажакка қадам” мавзусида ўтказилган семинар ҳам айни шу мақсадда ташкил қилинди.

Беш ташаббус доирасида болажонларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этилиши, касб-ҳунарга йўналтириш, экологик бурчак, экологик таълим бўйича ишлаб чиқилган қўлланма вилоят Кенгаши депутатлари Т.Исматиллаев, Ф.Ҳусанова, халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Н.Дедаханова, Ўзбекистон Экологик партияси вилоят кенгаши раисининг ўринбосари Ф.Исоқов, партиянинг туман ташкилоти раиси Б.Атахановлар томонидан эътироф этилди.