Халқ депутатлари туман Кенгашининг 4-Эзгулик сайлов округида бўшаб қолган ўринга ўтказилган сайлов натижаси ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутатнинг ваколатини эътироф этиш тўғрисида.
Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг 2022 йил 27 сентябрдаги 9-сонли қарорини кўриб чиқиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 24-моддасига мувофиқ, ҳалқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайловкомиссиясининг 2022 йил 27 сентябрдаги 9-сонли қарори маълумот учун қабул қилинсин.
- Халқ депутатлари туман Кенгашига 4-Эзгулик сайлов округидан сайланган депутат Турғунов Ойбек Зокиржон ўғлининг ваколати эътироф этилсин.