Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 126-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюджетлараро муносабатларни ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2022 йил 15 апрелдаги ПҚ-208сон қарорига, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги “Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунининг 20-моддасига ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6, 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюджетлараро муносабатларни васолиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2022 йил 15 апрелдаги ПҚ-208-сон қарори ижро учун қабул қилинсин.
- Туман маҳаллий бюджети даромадларининг 2022 йил 1-чораги режакўрсаткичларининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2022 йил 2 июндаги VI-52-67-6-86-К/22-сонли қарори билан туман марказида жойлашган “Маҳалла маркази” биносини таъмирлаш ҳаражатлари учун 100 000,0 минг (бир юз миллион) сўм маблағ ажратилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюджетлараро муносабатларни ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2022 йил 15 апрелдаги ПҚ-208-сон қарорига асосан юқоридаги маблағ фойдаланилмаганлиги сабабли 100 000,0 минг (бир юз миллион) сўм маблағ бекор қилиниб, шундан Наманган вилоят ҳокимлигининг 2022 йил 19 августдаги 18-3024-сонли топшириқ хатига асосан туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлимига “Янги Ўзбекистон стратегияси” номли смартбук ва плакатлар сотиб олиш учун 12650,0 (ўн икки миллион олти юз эллик) минг сўм ажартилсин ва бундан ташқари туман ҳокимининг 18
1
e-qaror.gov.uz VI-57-134-6-86-K/22
октябрдаги 77-6-86-Ғ-22-сонли фармойиши асосида туман ҳокимлигининг қўриқлаш хизмати учун 53 588,0 (эллик уч миллион беш юз саксон саккиз) минг сўми йўналтирилсин.
- Туман ҳокимлиги бош хисобчиси (Мамажанов) ажратилган маблағларнимолиялаштириш манбаларини очиш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, туман молия ва ғазначилик бўлимларига тақдим этсин ҳамда мазкур маблағларни тегишли тартибда жамғармаларга ўтказиб берилишини таъминласин.
- Туман молия бўлими (Холмирзаев)га ажратилган маблағлар доирасидаҳаражатлар сметасини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш, туман ғазначилик бўлинмаси (Орзибоев)га тўловларни ўрнатилган тартибда ва ўз вақтида амалга ошириш вазифаси топширилсин.
- Мазкур қарор ижросини таъминлаш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари(Нурматов) ҳамда назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Хожимирзаева) зиммасига юклатилсин.
Kengash raisi Sh.Musayev