Халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятида "Тиббиётдаги муаммолар: таҳлил, муаммо ва ечимлар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Уни туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Муҳаммадали Қамбаров очди ва бошқариб борди.

 Матбуот анжуманида туман  тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Зулфия Мамажонованинг мавзу юзасидан ахбороти тингланди. Маърузачининг таъкидлашича, туман аҳолисига ҳозирги кунда 1 та марказий касалхона, марказий поликлиника,  болалар юқумли касалликлар бўлими, силга қарши кураш диспансери,  туман СЭО ва ЖСБ,  марказий дорихона, 7 та оила поликлиникаси (ОП), 4 та оилавий шифокорлик пункти(ОШП) тиббий хизмат кўрсатмоқда. Уларда 222 нафар врач, 1701 нафар ўрта тиббиёт ходими томонидан малакали тиббий хизмат курсатиб келинмоқда. Айни вақтда бирлашмада тор соҳа мутахассислик бўйича анестезиолог-реаниматолог,   дерматовенеролог, невропатолог, кардиолог, жарроҳ мутахассисликлари бўйича кадрларга эҳтиёж мавжуд. Инвестиция дастури бўйича ШТЁБ бўлими  6 млрд. 200 млн. сўм маблағ эвазига, болалар бўлими биноси 3 млрд. 388 млн. сўм маблағ эвазига  қуриб битказилди.

Манзилли дастур бўйича 34-ОП (Гузар)га 2019 йили  “Йўл харитаси”га асосан маҳаллий бюджетдан 1 млрд. 200 млн. сўм ажратилган. 732 млн. сўми молиялаштирилган. 468 млн. сўм қарздорлик мавжуд. Қувурбоши МФЙ, “Ўнҳаят -2” ТЁБ бўлими шохобчасига   маҳаллий бюджетдан 242 млн. сўм ажратилган бўлиб, бунинг 180 млн. сўми  молиялаштирилган. Хизиробод ОШП биноси 2021 йилда 1,2 млрд. сўм маблағ эвазига тўла капитал таъмирдан чиқарилди.  “Обод маҳалла” дастурида Даҳиякота ОШПни 1,1 млрд. сўм маблағ эвазига капитал таъмирланиб, 2022 йилда топшириш режалаштирилган.

2021 йил учун маҳаллий бюджетдан 57.156.314.00 сўм режалаштирилган. Шундан дори-дармон учун 2.974.582.0 сўм бўлиб, тўлиқ ишлатилди.

 

2021 йил давомида 85340 та чақириқ бўлди, 87 338 нафар беморга тез тиббий ёрдам кўрсатилди. Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари(ҚОП ва ҚВПлари)даги муаммоларга тўхталадиган бўлсак, 15,75 вакант штат мавжуд бўлиб, шундан УАШ 13,25 ставка, 2,5 ставка тор мутахассисларга, шундан 0,5 ставка терапевт, 0,5 ставка акушер-гинеколог, 0,5 ставка хирург, 1,0 ставка педиатр зарур. Вакант жойлар Андижон, Тошкент шаҳридаги тиббиёт олийгоҳларининг битирувчилари ҳисобига тўлдирилиши режалаштирилган. Моддий техника базани мустаҳкамлаш бўйича Даҳиякота, Мевазор ҚВПларни тиклаш (ҳозирда шифокор уйи), Мевазор шифокор уйи, Сой қишлоқ врачлик пунктини тиклаш (ҳозирда “Тез ёрдам” шохобчаси).

    Шунингдек, бирламчи тизимда ЭКГ, УЗИ аппаратлари,  автоклав, ФЭК аппарати, бинокуляр микроскоп, қуритиш шкафи, термостат, гинекологик тўпламлар, электрон тарози, бўй ўлчагич (катталар ва болалар учун), пульсоксиметр, ОП ва ҚВПлар учун стоматологик наборлар керак. Ёрқўрғон ҚВП биносини капитал таъмирлаш учун манзилли дастурга киритиш, 7 та оила поликлиникаси ва 4 та қишлоқ врачлик пунктига интернет тармоғи киритилиши, УАШлар онлайн тизими ва электрон поликлиникаларни  ишлатиш учун компьютер, орг.техникалар билан таъминланиши керак.  Ҳар бир бирламчи тизим тиббиёт муассасаларига автотранспорт ажратилиши зарур.    

Буларнинг барчаси туманимиз аҳолисига малакали тиббий хизмат кўрсатилишида катта аҳамиятга эга.

Матбуот анжумани якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.