Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 2021 йил давомида иш қидираётган шахслар ва ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш учун касбга ўқитиш марказлари (касб-ҳунар таълими муассасалари), шунингдек, ишлаб чиқаришнинг ўзида ўқитиш учун ташкилот ҳамда «уста-шогирд» мактаблари билан тўғридан-тўғри шартномалар тузилди. 2021 йил  учун касбга ўқитиш дастури 484 та белгилаб берилган эди. Туман АБКМ томонидан 561 та касб-ҳунарга тайёрлашга юборилди. Бу  дастурга нисбатан 119 фоиз ошириб бажарилди.

 

 Йил давомида соҳалар кесимида, жумладан, тикувчилик 121, ошпаз қандолатчи 81, электрик 40, газпайвандчи, компьютер саводхонлиги 20, қурилиш соҳаларига 30, бошқа ишчи касбларга 249 нафар фуқаро жалб қилинди.

      

2022 йил учун ишсиз 886 нафар фуқарони сифатли касбга тайёрлаш кўзда тутилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги “Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-5140-сонли, вилоят хокимлигининг 2021 йил 13 ноябрдаги, туман ҳокимининг 2021 йил 30 ноябрдаги  тегишли қарорлари ва ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ Уйчи туманида 4 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш масканларининг манзилли рўйхати шакллантирилиб, ўқиш жараёнига тайёрланмоқда