Матбуот анжумани“ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИНГ ШАКЛЛАРИ”
Жамоатчилик назорати ҳам, оммавий ахборот воситалари ҳам ягона бир мақсадга, яъни халқимизни рози қилиш ва унинг турмушини яхшилашга қаратилган.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган, "Кексаларни эъзозлаш” жамоат фонди Уйчи тумани филиалининг “Қонун устуворлиги – фаровон ҳаёт гарови” лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Жамоатчилик назоратининг шакллари” мавзусидаги матбуот анжуманида соҳа мутахассислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Мавзу юзасидан маҳалла тизими бўйича катта тажрибага эга бўлган Абдимуталли Нажмиддинов маълумот берди.Туман ҳокимининг ўринбосари Аброр Собиров жамоатчилик назорати ва тарғиботи, бу борадаги ҳамкорликни кучайтириш бўйича келгусидаги вазифаларни белгилаб берди.
Раънохон НАЗАРОВА,туман Кенгаши депутати.