Уйчи туманида хозирги кунда 56 та фаолият олиб бораётган, майдони  129 гектар, фаолиятини тўхтатган қабристонлар 29 та бўлиб ер майдони 21 гектарни ташкил этади. Жаъми 85 та қабристонлар умумий ер майдони 150 гектар.

Қабристонларга хизмат кўрсатувчи ишчи хизматчилар сони 109 та.

Шундан:

 18 та назоратчи.

 56 та қоровул.

 35 та қўлда тозаловчи.

Қабристонларда бир йилда ўртача 1100-1200 та дафн амалга оширилади.

Дафн харажати катта ёшдагилар учун базавий хисоблашни 35% (105000) сўм, вояга етмаганлар учун 17,5% (52 500) сўм.

Барча қабристонларни ўраб турувчи деворлар умумий узунлиги 29 600 метр, хозирги кунда 5000 метр қисмига девор қўрғон қуриш эхтиёжи бор.

Бошқармаси тасарруфидаги “Машхад мозор” қабристонида 16 дона метал таянчли LED тунги ёритиш чироқлари, 320 метр қўрғон девор қуриб битказилди.

Гумбаз қабристонини эскирган девор ўрнига 60 метр янги девор қурилди. Шунингдек “Тошлоқ” қабристонида 50 метр узунликдаги қўрғон девори қуриб битказилди.

“Тутмозор” қабристонида 360 кв.м, “Мадрахим отада” 400 кв.м, “Кесканёрда” 400 кв.м ер майдонига қабр оралари хамда асосий йўлакларга бетон йўлаклар қурилди.

“Биродарлик” қабристонида эскирган бино хомийлар хисобидан қайта таъмирланди ва 65 кв.м ер майдонига асфальт ётқизилиб янги замонавий дарвоза ўрнатилди.

 “Хонобод” қабристонида 50 метр узунликда янги қўрғон девор хомийлар томонидан қуриб битказилди.

“Толмозорда”  50 метр, “Тепасаройда”  30 метр, “Кесканёрда”  100 метр, “Мевазорда” 30 метр хамда “Аллариқда” 30 метр бетон деворлар қуриб битказилди.

Жорий йилда қабристонларни 1000 метр узунликдаги қўрғон девори қуриб битказиш режалаштирилган.