📖 Ушбу қонун (ЎРҚ-457-сон 08.01.2018 й) мақсади маъмурий тартиб-таомилларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Ушбу Қонун маъмурий органларнинг манфаатдор шахсларга нисбатан маъмурий-ҳуқуқий фаолиятига, шу жумладан лицензия, рухсат бериш, рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомилларига, давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бошқа тартиб-таомилларга, шунингдек қонунчиликка мувофиқ бошқа маъмурий-ҳуқуқий фаолиятга нисбатан татбиқ этилади.Ушбу Қонун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш, давлат хизматини ўташ, референдумлар, сайловлар ўтказиш, мудофаа, жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартибот соҳасида, шунингдек тезкор-қидирув фаолияти, суриштирув, дастлабки тергов, жиноий мажбурлов чораларини қўллаш билан боғлиқ бўлган бошқа фаолият, суд ишини юритиш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш соҳасида юзага келадиган муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонуннинг қўлланилиш соҳасига кирувчи муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.маъмурий тартиб-таомил — маъмурий органларнинг маъмурий-ҳуқуқий фаолиятини тартибга солувчи процессуал қоидалармаъмурий ҳаракатлар — маъмурий органнинг жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан маъмурий-ҳуқуқий фаолият соҳасида амалга оширилган, маъмурий ёки процессуал ҳужжат бўлмаган, юридик аҳамиятга эга ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)Маъмурий ҳужжатлар ва маъмурий ҳаракатлар маъмурий тартиб-таомилларнинг принципларига мувофиқ бўлиши керак.Маъмурий тартиб-таомиллар принципларига номувофиқлик маъмурий ҳужжатларнинг ва маъмурий ҳаракатларнинг бекор қилинишига ёки қайта кўриб чиқилишига олиб келади.Маъмурий органлар маъмурий иш юритишни қонунчиликда ўз ваколатига киритилган масалалар юзасидан амалга оширади.Маъмурий ишларнинг тааллуқлилиги тўғрисидаги низолар маъмурий органлар учун юқори турувчи ҳисобланган орган ёки махсус ваколатли орган томонидан ҳал этилади.О.Отаханов, Уйчи тумани Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази етакчи мутахассиси.