I ярим йиллик натижалари ва II ярим йилликдаги устувор вазифалар ижроси бўйича.
Президентимизнинг жорий йил 25-26 март кунлари Уйчи туманига ташрифингиз давомида туманни ишсизлик ва камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича вазифалар белгилаб берган эдингиз. Берган топшириқларингизга асосан, маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш, туманни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, камбағаллик ва миграцияни кескин камайтириш борасида ўтган даврда қуйидагилар амалга оширилди. Туманда йил бошига ишсизлик даражаси 6,9 фоиз (6 462 нафар ишсиз) ва камбағаллик даражаси 10,4 фоизни (5,3 минг. та оила камбағал) ташкил этиб, 7 433 нафар фуқаро меҳнат миграциясида эди. (туманда 56 та маҳаллада, 41 321 та хонадон, 62 390 та оила, мавжуд бўлиб, 232,4 минг нафар аҳоли истиқомат қилади.)
Берилган |
топшириқлар |
ижросинии |
таъминлаш |
мақсадида |
махаллаларда ахолини бандлигини таъминлаш бўйича штаб ташкил |
||||
этилиб, ҳар |
бир маҳаллага туман |
банклари ва ташкилотлари |
||
бириктирилди. |
Туманни ишсизлик ва камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантириш дастури шакллантирилди. Дастур ижросини таъминлаш орқали 1 июль ҳолатига 19 801 нафар (115 фоиз) ишсизлар бандлиги таъминланди. (Жумладан, вақтинчалик ва доимий ишларда 8 745 нафар, тумандаги мавжуд бўш иш ўринларида 1 440 нафар, тадбиркорлик субъектлари муаммо ва таклифларини ҳал этиш ва молиявий қўллаб-қувватлаш орқали 937 нафар, Тижорат банклари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш орқали 2 745 нафар, томорқа ва уй хўжаликларида 5 819 нафар.) Биринчи йўналиш - (аҳоли томорқалари ва “мижозбай” ишлаш штаби) хонадонбай ишлаш орқали аҳоли томорқасидаги экин экиш мумкин бўлган 2 237 гектардан (100% ), 1,4 минг гектарига сабзавот, 539 гектарда картошка, 80 гектарда полиз, 54 гектарда дуккакли экинлар, 120 гектар бошқа экинлар экилиши ташкил этилди. Муҳтарам президент. Сиз ажратиб берган маблағлар хисобига имтиёзли дастурлар доирасида 1 611 нафар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 37,0 млрд сўм жумладан, Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури бўйича 651 нафар фуқароларга 13,1 млрд сўм, “Бизнесга биринчи кадам” дастурида 826 нафарга 4.2 млрд сўм ва “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” дастурида 390 нафарга 19,6 млрд сўм кредит маблағлари ажратилди. Иккинчи йўналиш - (бандлик ва миграция масалалари штаби) Вилоят хокими бошчилигида туманни ишсизликдан холи худудга айлантириш бўйича штаб ташкил этилди. 6 928 нафар фуқаролар ўзини-ўзи банд қилиши таъминланди. Тумандаги мавжуд иш ўринларида аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида, 15 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ўтказилди. Тадбирларда 36 та корхоналар ўзларидаги мавжуд 1 601 та иш ўринлари, меҳнат шароитлари ва ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ кўргазмали материаллари билан иштирок этдилар. Ярмаркалар якуни билан 405 нафар фуқароларга йўлланмалар берилиб, 398 нафари билан меҳнат шартномалари тузилиши таъминланди. (Мисол учун “BARKAS-TEKS” маъсулияти чекланган жамияти томонидан йигирувчи вазифасига 18 нафар, қайта ўровчи вазифасига 12 нафар, қадоқловчи вазифасига 8 нафар, ўровчи вазифаси 15 та ҳамда ёрдамчи ишчи вазифаларига, Мегатекстил корхонасига пиликлаш сёмчиси вазифасига 12 нафар, йигирувчи вазифасига 35 нафар, қадоқловчи вазифасига 28 нафар ва ёрдамчи ишчи вазифаларига 50 нафар, Либос гулшани маъсулияти чекланган жамиятига 15 нафар фуқаролар тикувчи лавозимларига, Уйчи туманида барпо этилаётган Норин гес каскади курилишида 200 нафар фуқаролар ишга қабул қилинди.) Шунингдек, 243 нафар фуқароларни хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди. 516 нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитишга юборилди. (Мисол учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси билан хамкорлик шартномаси имзолаб, нодавлат таълим фаолияти билан шуғулланиб келаётган, "Ra'noxon Textil Servis" МЧЖ да 297 нафар, "Solexa Samo" МЧЖ да 51 нафар, Academy Senior It МЧЖ да 33 нафар фуқароларга тикувчилик, ошпазқандолатчилик, Компютер IT, WEB дастурлаш ва компютер графикаси ва мултимедия тизимлари техниги йўналишларида ўқишга қабул қилиш орқали бандлиги таъминланди. Бундан ташқари “Anor Ziyo” ўқув маркази билан хамкорлик шартномалари имзоланиб, йил якунига қадар 1028 нафар фуқароларни ўқитиш режалаштирилган). Туманда тадбир натижасига кўра норасмий банд ёшлар сони 7663 нафарни ташкил қилиб, шундан 3009 нафар муаммосиз ёшлар ҳамда бошқа йўналишларда бандлиги аниқланди ва 4654 нафар ёшларни бандлиги таъминлашга эришилди. (Жумладан,3009 нафар муаммосиз ёшлардан 1 йиллик харбий хизматга кетганлар сони 41 нафарини, ер бўйича рўйхатга олинганлар 231 нафарни, Олий ва профессионал таълимда ўқиётганлар сони 199 нафарни, ўқишга тайёргарлик кўраётган ёшлар 335 нафар, бола тарбияси билан банд ёшлар 614 нафарни, ногирон ёшлар сони 53 нафарни ва бошқа вилоят ва туманга кўчиб кетган ёшлар сони 369 нафарни ташкил этади. Шунингдек, 2244 нафар ёшларни хусисий сектор ва бошқа корхоналарга ишга жойлаштиришга, 1799 нафарини ўзини-ўзи банд қилишга, 398 нафарига қишлоқ хўжалиги махсулотлари экиш учун экин ерлари ажратишга, 88 нафарига имтиёзли кредит ва 107 нафарига субсидиялар берилишига ҳамда 26 нафарини касбга ўқитиш учун йўналтиришга эришилди.) Ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида “маҳалла еттилиги”нинг тавсиясига асосида 1 720 нафар ёшларга 344 гектар (100%) қишлоқ хўжалиги ер майдонлари ажратиб берилди. Ушбу ажратилган майдонлардан 31 гектарига сабзавот, 23 гектарига полиз, 96 гектарига картошка, 105 гектарига дуккакли экинлар ва 89 гектарига бошқа экинлар экилиши таъминланди. Субсидия маблағлари ҳисобидан 130 нафар ишсизларга меҳнат қуроллари жумладан 95 та тикув машина ва 35 та мотокултиваторлар берилиб, даромад манбалари яратилди. (Масалан, Уйчи туман Янгиер МФЙ худудидаги бўш турган бинода махалла фуқоро йиғинида яшовчи ишсиз бўлган хотин қизларни бандлигини таъминлаш мақсадида 7 та тикув машинасива 5 та орерлов машиналари субсидия асосида олиб берилиб, уларни даромад топишлари учун лидер тадбиркор бириктириб берилди. Бундан ташқари Мустақиллик МФЙда яшовчи фуқаро Мурадов Адхамжон Аъзамжон ўғлига мотокултиватор, Гумбаз МФЙда яшовчи ёшлар дафтарида турувчи фуқаро Тошпўлатова Райхона Толибжон қизига тикув машинаси, Беруний МФЙда яшовчи фуқаро Холиқова Дилноза Толибжоновнага хамир қориш учун миксер ва печ, Истиқлол МФЙда яшовчи аёллар дафтарида турувчи фуқаро Қаюмова Мохидил Хусниддин қизига тикув машинаси, Хуррият МФЙда яшовчи фуқаро Мамадалиева Шохиста Турғунпўлот қизига тикув машинаси, оверло ва дазмол). Меҳнат миграциясидаги фуқароларни қайтариш ва уларни даромадли иш ўринларида бандлигини таъминлаш мақсадида масъуллар томонидан, хориждаги ҳар бир мигрантлар билан онлайн мулоқот қилиб, хориждаги иш шароити, топаётган даромади, оилавий шароити ва муаммолари ўрганилди. Уларга туманда яратилаётган иш ўринлари, имтиёзли кредитлар, субсидиялар, тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар тўғрисида тўлиқ маълумотлар берилди. Етарли даромадга эга бўлмаган фуқароларга уларни қайтариш ва даромадли иш ўринларида бандлигини таъминлаш бўйича кафолат берилди. Натижада, 1 477 нафар фуқаролар меҳнат миграциясидан қайтарилди ва бугунги кунда улардан 1 096 нафарини бандлиги таъминланди. Масалан учун Россия давлатида ишлаб қайтган 32 нафар ёшларни “Қумтепа” темирчиликка ихтисослашган ёшлар саноат зонасига пайвандлаш, металларга ишлов бериш йўналишлари бўйича бандлиги таъминланди. Учинчи йўналиш - (инвестиция дастури ва кичик саноат зоналари штаби) ҳудудий инвестиция дастури доирасида қиймати 172,3 млрд сўмлик 29 та лойиҳалар доирасида 706 нафар иш ўринлари яратилди. Хозирда қиймати 381.5 млрд сўмлик 39 та лойиҳалар амалга оширилмоқда ва уларда қурилиш ва монтаж ишларида 250 нафардан зиёд аҳоли мавсумий банд қилинган. Туманда 40 гектар ер майдонида 5 та кичик саноат зоналари, шундан 3,6 гектар ер майдонда 1 та ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилган. Ушбу саноат зоналарига қиймати 502 млрд сўмлик 110 та лойиҳалар жойлаштирилди ва 3 044 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланди. Бугунги кунда, кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган 292 млрд сўмлик 64 та лойиҳаларнинг қурилиш ишларида 2 670 нафардан ортиқ ишчилар банд қилинди. Муҳтарам президент. Сизнинг “Қумтепа” темирчиликка ихтисослашган ёшлар саноат зонасига ташрифингиз давомида берган топшириқларингизга асосан лойиҳанинг 2-босқичи учун 1,9 гектар ер майдонида 30 та лойиҳалар жойлаштирилиб, қурилиш ишларида 453 нафар ишчилар ишламоқда. Тўртинчи йўналиш - Тижорат банкларида хам томорқадан фойдаланиш ва мижозбай ишлаш бўйича хам иш олиб борилмоқда. Агробанк бўлимига бириктирилган 23 та МФЙ 1-босқичда 5 тадан хонадонни даромадини ошириш бўйича хонадонлар танлаб олиниб, уларга 2.0 млрд сўмлик лойиха пакетлари етказилди. 115 та хонадон эгалари бандлиги таъминланди. “Агробанк” хомийлиги асосида 10 та хонадонга 20 сотих иссиқхона, 800 бош парранда, 70 қути асалари етказиб берилди. 2-босқичда 1 августга қадар бириктирилган 23 та МФЙ да 10 тадан жами 230 та Микролойиха ишга тушириш белгилаб олиниб, бугунги кунга қадар 132 та Микролойиха ишга туширилиб, 309 нафар ахоли бандлиги таъминланди. (2022-2024 йилларда аҳоли томонидан аукцион савдолар орқали сотиб олинган ерларда “Бир контур-бир махсулот” тамойили асосида туманнинг Дехқонобод МФЙсида 15 гектар ер майдонида Ширин макка экиши йўлга қуйилиб, ахоли томонидан етиштирилган ушбу махсулотни Лидер тадбиркор Беназир Икбол Мирзо МЧЖ томонидан сотиб олиниши йўлга қуйилди. Натижада 75 нафар фуқаро доимий даромадга эга бўлди.) Юқоридаги ишлар амалга оширилиши хисобига филиал томонидан бугунги кунга қадар 5000 нафар фуқаро бандлиги таъминланди. Миллий банк томонидан йил бошидан буён 322 та 2,5 млрд.сўм шундан, “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳа доирасида 312 та фуқарога 1,5 млрд сўм, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллабқувватлаш” комплекс Дастури доирасида 10 та мижозларга 970 млн.сўм кредит ажратилди. (Жумладан май ойида 4 та мижозга 400 млн.сўм кредитлар ажратилиши таъминланди. Мисол учун, Гумбаз МФЙда фаолият юритаётган “ISHONCH MAHSULOTI OILAVIY KORXONA” МЧЖга ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш учун “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс Дастури доирасида 100 млн сўм ажратилди ва 5 та қўшимча иш ўринлари яратилди. Ўзмиллийбанк АЖ Уйчи банк хизматлари марказига “Махаллабай” ишларни ташкил этиш буйича Уйчи туманида 20 та МФЙ бириктирилган (2-
сектор 6 та МФЙ, 4-сектор 14 та МФЙ) Мазкур МФЙларда хонадонда 86 060 нафар фуқаро истиқомат қилади.) |
15 319 та |
Мавжуд хонадонларни 718 гектар томорқа экин ер майдони бўлиб, ушбу томорқа ер майдонларига бугунги кунда тўлиқ махсулотлари етиштириш учун экилиши таъминланди 20 та МФЙда 1527 нафар ишсиз фуқаро бўлиб, бугунги кунга қадар 1424 нафар фуқаро ўзини-ўзи банд қилинди, 103 нафари доимий ишга жойланди. Аҳоли даромадларини ошириш бўйича “Бизнесга биринчи қадам” лойихаси асосида 307 нафар фуқарога 1,6 млрд.сўм кредит ажратиб берилди. Банк хизматлари марказида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бугунги кунга қадар ПҚ-306-сонли қарорга асосан 10 нафар мижозга 0,9 млрд.сўм кредит ажратиб берилди. Масалан "Humo Mega Fayz Service" МЧЖга 100,0 млн.сўм кредит ажратиб берилиб, 4 нафар ахоли бандлиги таъминланди. Бириктирилган 20 та МФЙ 1-босқичда 5 тадан хонадонни даромадини ошириш бўйича хонадонлар танлаб олиниб, уларга 1,3 млрд.сўмлик лойиха пакетлари етказилди. 102 та хонадон эгалари бандлиги таъминланди. “Ўзмиллийбанк” АЖ хомийлиги асосида 10 та хонадонга 400 бош парранда, 20 бош қўй етказиб берилди. 2-босқичда 1 августга қадар бириктирилган 20 та МФЙ да 10 тадан жами 200 та Микролойиха ишга тушириш белгиланган бўлиб, бугунги кунга қадар 143 та Микролойиха шакллантирилди. Юқоридаги ишлар амалга оширилиши хисобига 1967 нафар фуқаро бандлиги таъминланди. Ҳалқ банк томонидан йил бошидан буён 619 та 13,1 млрд. сўм шундан, “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳа доирасида 32 та фуқарога 160 млн сўм, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллабқувватлаш” комплекс Дастури доирасида 15 та мижозларга 1370 млн сўм кредит ажратилди. (Жумладан май ойида 12 та мижозга 1200 млн сўм кредитлар ажратилиши таъминланди. Мисол учун, Янгичек МФЙда фаолият юритаётган “JORAXON OTA KAPITAL INVEST” МЧЖга ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш учун “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс Дастури доирасида 100 млн сўм ажратилди ва 5 та қўшимча иш ўринлари яратилди.) Муҳтарам президент. Юқоридаги амалга оширилган ишлар натижасида, Уйчи туманида тасдиқланган дастурга асосан жорий йилнинг 1 июлига қадар барча йўналишларда 19 801 нафар иш ўринларини яратилди ва аҳолини бандлигини таъминлаш орқали туманни тўлиқ ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича иш ташкил этилди.