Янги Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида тутган роли ва ўрнини ошириш, халқ фаровонлиги, тинчлиги, инсон ҳуқуқлари кафолатини таъминлайдиган адолатли давлат қуришда маънавий маърифий ишларни кучайтириш муҳим ўрин тутади.Шунга кўра Уйчи туманидаги мавжуд 56 та маҳалла фуқаролар йиғинида маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этган ҳолда ҳудудда ижтимоий-маънавий муҳтини соғломлаштириш, аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик, оилавий ажримларнинг олдини олиш, инсонлар онгида ватанпарварлик, шукроналик туйғуларини шакллантириш, тўй ва бошқа маросимларни дабдабасиз ўтказиш юзасидан тарғибот ишларининг таъсирчанлигини таъминлаш мақсадида “Маҳалла еттилиги”га қўшимча равишда ҳар бир маҳаллада жамоатчилик асосида маърифат тарғиботчилари фаолияти йўлга қўйилган эди.Мазкур жамоа Республика маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмаси томонидан ишлаб чиқилган 5 та йўналиш, яъни ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш; маҳалладаги нотинч оилалар билан ишлаш ; оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали самарали фаолиятни йўлга қўйиш; маҳаллада миграция масаласи; маҳаллаларда китобхонлик тадбирлари ва кутубхоналар ташкил этиш; мактаб – ота – она - маҳалла йўналиши ва бошқа устувор йўналишларда фаолият юритиб келмоқда.
Ҳозирга қадар 15 га яқин лойиҳа амалга оширилди. Хусусан, “Инсон қадри учун”, ”Маърифатли оила”, “Миллат онаси”, “Матонат”, “Уч авлод учрашуви”, китоб тақдимотлари, “Кинокарвон” лойиҳаси, “Заковат” ўйинлари, “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Китобсевар миллат”, “Ота-она қадри”,”Соғлом ҳаёт учун”,” Жадидлар изидан”, “Қатағон қурбонлари хотираси абадий” ҳамда ”Мустаҳкам оила” номли грант лойиҳалари шулар жумласидандир.Йил давомида жами 249 та маънавий- маърифий, тарғибот, ташвиқот тадбирлари ташкилланди.
Жумладан: маънавий-маърифий тадбирлар сони 63 таФестиваллар 2 таКитобхонлик акциялари ва ярмаркалар 16 таИжодий кечалар 25 таСаховат ва мурувват тадбирлари 20 таЖиноятчилик, оилавий ажримлар, эрта турмушнинг олдини олиш бўйича 36 таАҳоли, айниқса, ёшларни ёт ғоялардан асраш бўйича 23 таМаърифат соатлари 48 таИлмий-амалий семинар 2 таКўрик-танлов ва спорт тадбирлари 15 тани ташкил этди.
Маҳалла маърифат тарғиботчилари ҳаракати ва кўмаги билан Гулзор, Ёркатай, Хизиробод ва Соку маҳаллаларида фольклор жамоалари ташкил этилди.
“Маҳаллаларда китобхонлик тадбирлари ва кутубхоналар ташкил этиш” лойиҳаси доирасида “Ёшлар келажагига бефарқ эмасмиз” мавзусида 3-сектор ҳудудида жойлашган Ахси МФЙдаги хонадонда кутубхона фаолияти йўлга қўйилди.
Бундан ташқари, жадид бобомиз Мулла Йўлдош Хилватий хонадонидаги уй музейи ташкил этилди. 4 нафар қатағон қурбонлари, 5 нафар маърифатли оила ҳонажонларининг пештоқларига ёрлиқлар илинди. Маънавий-маърифий ишларга доир 8 та турли номдаги китоб ва услубий қўлланмалар чоп эттирилди.2025 – “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да маҳалла маърифат тарғиботчилари иштирокида қуйидаги ишларни амалга ошриш кўзда тутганмиз. “Фазилатли ёшлар” лойиҳаси орқали ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш ҳамда хусусий тадбиркорлик соҳасига жалб этиш; Ёш авлоднинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва рўёбга чиқариш, болалар ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш; Маҳаллада ёш тадбиркорлар учун профессионал консалтинг хизматларини йўлга қўйишни таъминлашга қаратилган “Менинг бизнес лойиҳам” номли услубий қўлланма ишлаб чиқиш ва бепул тарқатиш.“Маънавият маршрути” лойиҳаси доирасида тумандаги 24 та номоддий ва маданий мерос объектларини кенг тағиб этиш.• “ЯШИЛ ТАРАҚҚИЁТ УЧУН” лойиҳаси орқали “Маънавият сектори” раҳбари бошчилигида маърифат зиёлилари, ташкилот ва муассасаларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича масъуллари, маҳалла маърифат тарғиботчилари, хотин-қизлар фаоллари ва меҳнат фаҳрийлари ҳамкорлигида “МАЪРИФАТ БОҒИ”ни ташкил этиш;• «яшил» иқтисодиётни ўсиши орқали аҳолининг иқтисодий фаоллиги ошишини;• маҳаллада томорқадан унумли фойдаланишни;• маҳалланинг ободлиги, кўчанинг кўкаламзорлаштирилишини тарғиб қилишни истиқболли режамизга киритганмиз.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!