Жамоатчилик назорати – бу фақатгина давлат идоралари фаолияти устидан назорат эмас, балки жамиятнинг ўзини ўзи бошқариш усули, бошқача айтганда, фуқаролик жамиятини тараққий топтиришнинг муҳим омилларидан биридир.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган, "Кексаларни эъзозлаш” жамоат фонди Уйчи тумани филиалининг “Қонун устуворлиги – фаровон ҳаёт гарови” лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Жамоатчилик назорати: тажриба, таҳлил ва кузатувлар” мавзусидаги матбуот анжуманида халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти, сиёсий партиялар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Матбуот анжуманини лойиҳа раҳбари Неъматилла Раҳимов очди ва бошқариб борди. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, ЎзХДП туман кенгаши раиси Ғанишер Жўраев мавзу юзасидан тушунчалар берди. Туман Кенгаши депутатлари, халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Акрамжон Абдуғаппаров, ЎзЛиДеП туман кенгаши аппарат раҳбари Адиба Ҳожимирзаевалар жамоатчилик назоратини кучайтиришга доир таклиф, мулоҳаза ва тавсиялар беришди.






