Наманган вилояти Уйчи туманининг Ўнҳаят маҳалласида истиқомат қилувчи Ҳамидахон Жўраева учун гулчилик ота касб. У минг хил турдаги гуллар парвариши ҳадисини олган.

Ҳамидахондаги ташаббускорлик, изланувчанлик эътиборга олиниб, хонадонида субсидия асосида бир сотих ерда иссиқхона қуриб берилди. Бундан ташқари, 25 сотих майдонда ҳам гуллар парваришланмоқда. Жорий йилда у икки юз хил мавсумий гуллар етказиб берди.

- Наманганда ўтказилган 60-халқаро гуллар фестивалида қирқ миллион сўмлик гуллар сотдик, яқинда Тожикистон Республикасига етти хил турдаги 9 миллион сўмлик гуллар етказиб бердик. Яна 25 хил ноёб гуллар парваришлаяпман. Келаси йил ҳам гуллар байрамида фаол қатнашиш ниятимиз бор, - дейди Ҳамидахон Жўраева.