2024 йилнинг январ-декабрь ойлари якуни билан 113,1 млн долларлик хорижий инвестиция маблағлари жалб этилиб, белгиланган прогноз 100 фоизга ёки 2023 йилга нисбатан 4,1 баробарга (76 млн. долл) ошириб бажарилади.
Бугунги кун ҳолатига қарорда белгиланган режа (қарор бўйича 76.1 млн долл) ортиғи билан бажарилиб, 113.1 млн долларлик хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилди ҳамда статистик кўрсаткичларда акс эттирилди.
2024 йилда хорижий инвестиция маблағлари асосан Хитой (40,3 млн.долл.), Туркия (20,1 млн.долл.), Германия (1,2 млн. долл.), Полша (22,5 млн.долл), литва (30 млн.долл), Покистон (57,4 млн.долл.) ва бошқа давлатлар хиссасига тўғри келди.
Юқори ўсиш суръатларига эришишда қуйидаги чора-тадбирлар ва йирик лойиҳалар доирасида жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағларига тўғри келмоқда.
Мисол учун,
- Mega tekstil МЧЖ томонидан қиймати 22 млн долларлик “Тўқимачилик комплексини ташкил этиш” лойиҳаси 2-босқичини амалга ошириш доирасида Туркиялик “BEKA KUYUMCULUK TEKSTIL SANAYIVE TICARET LIMITED SIRKETI”томонидан банкининг тўғридан-тўғри хорижий кредит маблағлари ҳисобидан 22 млн доллар;
- “Asad trans”МЧЖ томонидан ҳамкорликда қиймати 25,0 млн долларлик “логистика марказини ташкил этиш” лойиҳаси доирасида 25 млн.доллар;
- “Uychi chemical” хорижий корхонаси томонидан ҳамкорликда қиймати 23 млн долларлик “Совун ва ювиш воситалари, тозалаш ва сайқаллаш препаратлари ишлаб чиқариш” лойиҳаси доирасида 23,0 млн.доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.
Мисол учун,
- Чуст туманида “Siberian Wellnes Namangan” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан қиймати 50 млн долларлик “Пектин маҳсулотини ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида Россиянинг “Siberian Wellness” компанияси томонидан 25,8 млн доллар;
“Наманган вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-414-сон қарорлари қабул қилинди.
Белгилаб берилган вазифаларга асосан 2024 йилда вилоятда 44 млн доллар худудий инвестицияларни ўзлаштириш, буни натижасида 1985 мингта янги иш ўринларини яратиш мақсад қилинган.
Худудий инвестиция лойиҳалари Уйчи туманини 2023-2024 йилларда инвестиция дастурига 69 та лойиҳалар киритилган бўлиб, ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати 735 млрд.сўм ўзлаштирилиши натижасида 1985 нафар янги иш ўринлари яратилилган.
Экспорт кўрсаткичлари Уйчи туманида 2024 йил учун умумий қиймати 73 млн 351 минг.доллар этиб белгиланган. Шундан, саноат маҳсулотлари 64 млн 351 минг.доллар ҳамда мева-сабзавот маҳсулотлари 9 млн доллар. 2024 йил 26 декабр ҳолатига жами 46 млн 33 минг.доллар экспорт амалга оширилди. (4- чорак экспорт режасига нисбатан 63.7% ни ташкил этмоқда)
Мисол учун,
- Mega tekstil МЧЖ томонидан қиймати 10 млн долларлик “BEKA Учқорғон текстил ”томонидан 18 млн доллар Уйчи паранда МЧЖ томонидан қиймати 8,0 млн долларлик экспортни амалга оширган;