Уйчи туманидаги 12-мактабда МФЙлари еттилик аъзолари, "Кексалар маслаҳати" гуруҳи, ҳудуддаги мактабларнинг масъуллари, ота-оналар, маърифат тарғиботчилари вакиллари иштирокида мулоқот бўлиб ўтди.
Унда Юртбошимиз раҳбарлигида 2024 йил 24 декабрь куни ўтказилган 2025 йил учун устувор вазифалар юзасидан 63-сонли топшириқнинг "Мактабларда таълим-тарбия жараёнида "Бир болага етти маҳалла ота-она" шиори остида жамоатчиликнинг кенг иштирокини таъминлаш ҳақида”ги 10-бандининг ижросини таъминлаш масаласи кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси Т. Исматиллаев, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқаҳаров, туман нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзолари М.Юлдашев, А.Нажмиддинов, ММТБ вакили Ғ.Хўжаев, Ахси жоме масжиди имом хатиби Қ.Иброҳимовлар мулоҳазалар билдиришди.
Тадбир якунида илғор пиллакор Кифоятхон Эгамовага “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони топширилди.






