Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши котибиятида маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилди.
Унда “Уйчи туманида 2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури ижроси ҳамда 2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича мақсадли кўрсаткичларни кўриб чиқиш тўғрисида”, “Уйчи тумани маҳаллий бюджетининг 2024 йил йиллик ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш тўғрисида”, “Уйчи туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларни йўналтириш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги “Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-223-сонли Фармони асосида Уйчи туманини 2025 йилда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 августдаги “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги ЎРҚ-937-сонли Қонуни ҳамда Наманган вилояти ҳокимининг 2024 йил 7 ноябрдаги 543-6-0-Қ/24-сонли қарори ижросини Уйчи туманида таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги масалалар кўриб чиқилиб, доимий комиссиянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Масалаларни халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибида кўриб чиқилиши тавсия этилди.






