Уйчи туманидаги "Умид ниҳоллари" болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси капитал қурилиш бошқармаси буюртмачилигида "Келажак мега строй" МЧЖ томонидан реконструкция ишлари амалга оширилиб, бугунги кунда замонавий қиёфа касб этди.

Бугун оромгоҳга Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Наманган вилояти кенгаши раиси Ҳ.Ходжаев, Департаментнинг вилоят бошқармаси бошлиғи в.б. З.Жўраевлар ташриф буюриб, амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Айни вақтда оромгоҳда кенг кўламда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Катта дошқозонда баҳорнинг тансиқ таоми –сумалак тайёрланди. Оромгоҳнинг бу йилги мавсумда иш бошлашини тилаб, яхши тилаклар билдирилди.