Уйчи тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар марказида ижтимоий ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида "Ота-она қарамоғисиз, назоратсиз қолган болаларни аниқлаш, васийлик тайинлаш, мониторинг қилиш" мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

Унда  Наманган тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шўъбаси мудири Б.Тўлқинов  ижтимоий ходимларга мавзу бўйича тушунтириш берди.

Семинарнинг иккинчи ярми давра суҳбати кўринишида ўтказилиб, ижтимоий ходимларнинг саволларига жавоблар қайтарилди.

Семинар натижасида ижтимоий ходимлар янги билим ва кўникмаларга эга бўлишди.

Уйчи туман "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази.