Ассалому алайкум, ҳурматли брифинг иштирокчилари!
Бугун жамият ҳаётини янада яхшилаш, ҳар жиҳатдан баркамол авлодни тарбиялаш, юртга дахлдор ҳар бир фуқаронинг ижтимоий фаоллигини ошириш, сиёсий-ҳуқуқий онгини ўстириш, маънавий-маърифий тафаккурини юксалтириш, бир сўз билан айтганда, “халқни халқ, миллатни миллат қилиб тарбиялаш”га қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш, кенгайтиришга табиий эҳтиёж туғилмоқда. Бу йўналишдаги ишларни амалиётга кенг жорий этиш мақсадида ўзим сайланган 23-Эзгулик сайлов округида жорий йилнинг ўтган даврида бир қатор ишлар амалга оширилди. Йил бошида депутатлик фаолиятимни амалга ошириш учун 35 банддан иборат йўналишларида тадбирлар режамни белгилаб олдим.Округ ҳудудидаги Эзгулик, Қаҳрамон, Хизиробод маҳалла фуқаролар йиғинларида 9422 нафар аҳоли истиқомат қилади. Бу маҳаллаларда 16 та кўча, 2 та ташкилот, 4 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, 2 та мактаб, 1та оилавий шифокорлик пунктлари мавжуд. Аҳолининг 2100 нафарини ёшлар, 5500 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. 332 нафар ишсизлар қайд этилган. Депутат - бу халқнинг ишончли вакили, халқ билан юқори ташкилотлар орасидаги кўприк, воситачидир. Бугунги кунда ҳар бир депутат ўз ҳудудидаги муаммо ва таклифларни ҳал этиш, муаммоларга ечим топиш мақсадида юқори ташкилотлар вакиллари билан биргаликда иш олиб бориши зарур. Маҳаллаларда аҳоли талаб-истаклари асосида инфратузилмани яхшилаш борасида бир қатор таклифлар олинган. Жумладан, Сокинлик, Шалдирама, Янгичек, А.Темур кўчаларида яшовчи аҳолидан электр сим ёғочларни янгилаш, кўчаларни асфалтлаш, шағаллаштириш, ичимлик суви тортиш масалаларида мурожаатлар келиб тушди. Кўчаларни асфалтлаш бўйича туман дастурига киритиш масалалар бўйича Уйчи туман ҳокимлигига 5 марта , кўчаларни шағаллаштириш бўйича туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасига 2 марта, бетон таянчлар ўрнатиш бўйича туман электр таъминоти корхонасига 2 маротаба, бўйича депутатлик сўрови юборилди ва бу масалалардан иккитаси ижобий ҳал этилди, учтаси назоратга олинган. Келгусида ҳам депутатлик фаолиятим давомида сайловчилар ишончини оқлаш ва халқимиз розилиги йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этиб, партиямиз томонидан илгари сурилган дастурий мақсадларни рўёбга чиқарамиз.Эътиборингиз учун раҳмат!Моҳирахон Холмирзаева,туман Кенгаши депутати