Муборак рамазон ойи – эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат ойи. Бу ойда халқимизнинг асрлар оша сайқаллашиб келаётган меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик каби хислатлари яққол намоён бўлади.
Уйчи тумани Бўёғон МФЙда Ўктамжон Қирғизов хонадонида ифторлик дастурхони ташкил этилди. Унга меҳнат фахрийлари, нуронийлар, ногиронлиги бор фуқаролар таклиф қилинди. Дастурхон атрофида Рамазон ойининг фазилатлари, бугунги кунда инсон қадрини улуғлаш борасидаги ўзгаришлар ҳақида мулоқотлар қилинди. Эҳтиёжманд оилалар вакилларига ҳомийларнинг совғалари топширилди.








