Унга Анорхон ва Рустамжон Адилбековлар , Ҳабибахон ва Абдунаби Тўрабоевлар оилалари ҳамда "Ибратли оила"  вакили Ҳамидахон ая Нурматова, қирғиз оиласидан (чонғ катта онаси) Канизахон ая Ўрмановалар таклиф этилди.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими бошлиғи Т.Исматиллаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаровлар сўзга чиқиб,самимий тилаклар билдиришди.

Тадбирда 9-мактаб ўқувчиларининг спорт чиқишлари, миллий урф-одатлар, лапар, қўшиқ, айтишув ҳамда "Келин салом" саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Кексалар маслаҳати гуруҳи раиси А. Саидраҳимова, нуроний Р. Сиддиқовлар ташаббуси ва ҳомийлигида ташкилланган маърифий тадбир ниҳоясида бир гуруҳ фаолларга ташаккурнома, эсдалик совғалари топширилди.