Уйчи тумани ҳокимлигининг мажлислар залида тумандаги 56 та маҳаллада фаолият олиб бораётган отинойилар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева сўзга чиқиб,   бугунги кунда  арзимаган сабаблар билан ёш оилалар ўртасида  ажримларнинг кескин равишда ошаётгани, норасида гўдакларнинг тўлиқсиз оилада вояга етиши келажакда кўплаб салбий оқибатларга сабаб бўлаётганини ташвиш билан таъкидлади.

Йиғилишда туман бош имом хатиби О.Исақов, туман бош отинойиси К.Жўраевалар ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш мақсадида ҳамкорликни кучайтириш ҳақида фикрларини билдирдилар.