Уйчи туманида “Беш ташаббус паралимпиадаси” катта шукуҳ билан  қарши олинди

Бугун Уйчи туманида  ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида адаптив спорт мусобақаларига тантанали старт берилди.

1-сонли спорт мактабида ташкил этилган мусобақада 392 нафар  ногиронлиги бор шахс қатнашиб,  спортнинг 12 тури  бўйича ўз имкониятларини намоён қилди.

Вилоятимизда ушбу мусобақаларда туман ҳокимларининг спортчилар билан беллашувлари яхши анъанага айланиб улгурди. Бугун ҳам туман ҳокими Шуҳрат Мусаев стол тенниси бўйича чиройли дўстона ўйин намойиш этиб, спортчиларга хушкайфият тақдим қилди.

Шижоат ва матонат беллашувларида энг юқори кўрсаткичларни қайд этган иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

Маълумот учун, ҳар бир йўналишдан 1 нафар аёл ва 1 нафар эркак иштирокчи вилоят босқичида иштирок этиб, туманлари шаънини ҳимоя қиладилар.