
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-330-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида Уйчи туманида ҳам амалий ишлар қилинмоқда.
Янгиҳаёт МФЙда 2 та қуввати 250 кВА.ли трансформатор пункти, 182 дона бетон таянч ўрнатилиб, 6,7 км. масофада 0,4-10 кВ.ли тармоқ қуриш ишлари режалаштирилган. Ҳозирда ушбу маҳалланинг “Тўмарис” кўчасига ТЭТ корхонасининг Охунбобоев УБ ходимлари томонидан бетон таянчларни ўрнатиш ишлари давом этмокда. Бунинг натижасида 240 та истеъмолчини сифатли электр энергияси билан таъминлаш имконияти яратилади.






