“12-korxona shakli” ойлик давлат статистика ҳисоботини Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахслар (кичик корхона ва микрофирмалар, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан ташқари), тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари ва нотижорат ташкилотлар (Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланган рўйхат бўйича) ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай , интернет тармоғи воситасида, электрон шаклдаги статистик ҳисоботларни йиғишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими «eStat 4.0» дастури (my.stat.uz веб-платформа шаклида янги ахборот тизими ишга туширилди) орқали, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишингиз сўралади.

Уйчи туман статистика бўлими

Очиқ эшиклар куни!

Тадбиркорлик субъектлари томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида Уйчи туман статистика бўлимида ҳар ойнинг биринчи ва учинчи жума кунлари Очиқ эшиклар куни, ҳар ой тушунтирув ишлари ва семинарлар ўтказиш ташкил этилган. Бунга кўра барча статистик ҳисобот топширувчи субъектлар ҳисобот бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин.

Уйчи туман статистика бўлими

Уйчи туманининг 2021 йил январь-сентябрь ойларида ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг соҳалар бўйича асосий кўрсаткичлари Уйчи туманида 2021 йил январь-сентябрь ойларида саноат маҳсулотлари 675.5 млрд сўмни, истемол моллари 229.7 млрд сўмни, чакана савдо айланмаси 419.8 млрд сўмни, жами хизматлар 454.4 млрд сўмни, қурилиш ишлари 431.5 млрд сўмни ташкил қилган. Уйчи туман статистика бўлими

Уйчи туманида аҳолининг табиий ҳаракати тўғрисида қисқача статистик маълумот

Уйчи туманида 2021 йил 1 январь ҳолатига доимий аҳоли сони 216.8 минг кишини ташкил қилиб, йилнинг 9 ойи давомида туғилиш 4805 тани , вафот этганлар 820 тани, келганлар 201 тани ва кетганлар 129 тани ташкил қилади. 2021 йил 1 октябрь ҳолатига доимий аҳоли сони 220.8 минг кишини ташкил этади.