АҚШдаги уйчилик олимлар New Namangan city да олийгоҳ қуриш ниятида
Раҳимжон Абдугафуров ва оиласи Наманган вилоятининг Уйчи туманидан. Америка Қўшма Штатларининг Эмори Университетида профессор. Бугунги кунда Ислом цивилизацияси бўйича таниқли олимлардан.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошлаб берган кенг кўламли ислоҳотлар меваси Она юрти - Намангандаги ўзгаришлар бу олимни ҳам ўз юрти равнақига ҳисса қўшишга чорлади, десак муболаға бўлмайди.
Бугун янги қурилиши бошланган Нью Наманган Сити (Янги Наманган шаҳарчаси) лойиҳаси жозибадорлиги билан Раҳимжон раҳбарлигидаги делегацияга маъқул келди. Мақсад олий – Университет қуриш, билимли ёшлар сони ва сифатини ошириш, илмга чанқоқ келажак авлод вакиллари учун яна бир олийгоҳ бунёд этиш.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Раҳимжон Абдугафуров билан учрашди ҳамда истиқболдаги лойиҳалар атрофлича кўриб чиқилди.






