Вилоятимиз раҳбарининг шахсий ташаббуси туманимизда ҳам кенг қулоч ёймоқда. Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев туман ҳокимлигида фаолият юритаётган ходимлар хонадонларига ташриф буюрди.

Боғ МФЙда яшовчи Саидахон Акрамова бир неча йилдан бери туман ҳокимлигида фаррош бўлиб ишлайди. Туман ҳокими билан суҳбатда унга ойлик маоши кўтариладиган, 50 бош товуқ ва катак қилиб бериладиган бўлди.

Фаррош Роҳила Абдураҳимова ҳам шу маҳаллада яшайди. Унинг ўғли ветеринария бўйича ўқишни тамомлаган, ишсиз. “Ёшлар дафтари”га олиб, экин экиш учун 10 сотих ер бериладиган ва соҳаси бўйича ишга жойлаштириладиган бўлди. Шунингдек, тўй маросимига ҳам кўмак берилиши айтилди.

Туман ҳокими шу маҳаллада яшовчи фуқаролар билан ҳам мулоқотда бўлди. Уларнинг перов сувлари кетадиган ариқ йўлини равонлаштириш бўйича мурожаатлари назоратга олинди.