Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев ҳудудда ободонлаштириш ва томорқадан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш чоғида Назиржон Турғунов хонадонида бўлди. Туманимиз раҳбари хонадон томорқасидан унумли фойдаланиш, ободонлаштириш ишларини ташкиллаш бўйича тавсияларини берди ва мазкур хонадонга яна ташриф буюришини айтди.







