Соку МФЙда 14 та кўча бўлиб, 814 та хонадонда 3112 нафар аҳоли истиқаомат қилади. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида маҳалла ҳудудида 12250 туп экилиши режалаштирилган.
Ҳозирга қадар 500 тупдан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Шундан 200 туп мевали. Бу жараён “Обжувоз”, “Соҳил” кўчаларида қизғин бошланди.
Бугун лойиҳа доирасида “Райҳон” кўчасида кенг кўламда ободонлаштириш ишлари ҳам бошланди. 350 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Тадбирда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев, ҳоким ўринбосарлари иштирок этишди.







