Абдимуталли Нажмиддинов, Маъруфжон Йўлдошев, Турғунбой Йўлдошев, Нуриддин Турсунов, Тошпўлат Солиев, Ҳамидулло Азизов, Акмалжон Мажидов...Булар туманимизнинг энг фаол нуронийларидан саналишади. Улар ўз яшаш ҳудудларида нуронийлар жамоатчилик кенгаши вакили сифатида ёшлар таълим-тарбияси, оилаларни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасида ибратли ишларни амалга оширишмоқда.
Бугун фаол нуронийлар туманда ягона ҳисобланган "Ёрқин келажак" номли 1-сонли оилавий болалар уйига ташриф буюриб, тарбияланувчилар билан суҳбатлашишди, уларга ўз совғаларини тақдим қилишди.
Нуронийлар ва болалар дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик, осойишталик, бундай эзгу анъаналар бардавом бўлишини тилашди.
Абдулҳофиз Собитов, туман Кенгаши депутати, фахрийлар жамоатчилик кенгаши аъзоси,
Неъматилла Раҳимов, "Маҳалла" ХЖФ туман бўлинмаси раиси.







