РАҲБАР ТАШАББУСКОР БЎЛСА...
Қишнинг айни совуқ кунларида Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси Уйчи ишлаб чиқариш бўлимига ташриф буюринг. Бу ерда баҳор нафаси, қайноқ иш жараёнларини кўриб, “Баракалла!” дейсиз.
Бўлим бошлиғи Нурмуҳаммад Маҳмудов ёш, изланувчан, ташаббускор раҳбарлардан. Бўлим атрофидаги мавжуд ер майдонларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари намунали йўлга қўйилган. Терак, тол, павлония дарахтлари қаламчалари қилинган, нушпиёз, саримсоқпиёз, узум, анор, турли хил мевали дарахтлар мавжуд. Иккита иссиқхонада кўкатлар, лимон ва мандарин кўчатлари етиштирилмоқда. Ёрдамчи хўжаликда 60 бош парранда, 10 бош курка, 10 бош қўй парваришланяпти. Олинган даромад ишчи-ходимларнинг ижтимоий муҳофазасига қаратилган.
Сиз ҳам мазкур бўлимга ташриф буюринг ва бу ташаббусни ўз жамоангизда амалиётга жорий қилинг.
Неъматилла РАҲИМОВ, "Маҳалла"ХЖФ туман бўлинмаси раиси.







