1-сектор ҳудудидаги "Бирлашган нурли замини” фермер хўжалигининг ер майдонидан Қашқар, Кесканёр МФЙлари фуқароларидан 20 нафарига, "Сарвиноз Гулистон" фермер хўжалигининг ер майдонидан Иттифоқ МФЙ фуқароларидан 29 нафарига, "Ровот нурли замин" фермер хўжалигининг ер майдонидан Ҳожиобод МФЙ фуқароларидан 18 нафарига ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экин экиш учун 20 сотихдан ер ажратиб берилди, Уларнинг 9 нафари “Ёшлар дафтари”да, 4 нафари “Аёллар дафтари”да ва қолган 54 нафари ишсиз аҳолига тўғри келади.