Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – ЎзЛиДеП туман кенгашидан халқ депутатлари  туман Кенгаши депутатлигига сайланган депутатлар келгусида амалга ошириладиган вазифалар бўйича фикрлашиб, режаларни белгилаб олдилар.

Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши котибиятида доимий комиссиялар фаолияти кўриб чиқилди. Регламент ва депутатлик одоби масалалари доимий комиссияси томонидан керакли тавсиялар берилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Т.Исматиллаев депутатлар олдида турган долзарб вазифалар бўйича маъруза қилди.

Норин дарёсида умумий қуввати 228 МВт бўлган Норин ГЭСлар каскади қурилиши лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Айни вақтда Уйчи туманининг Янгиер МФЙ ҳудудидаги мазкур объектда бунёдкорлик ишлари жадал давом этмоқда.

Норин ГЭСлар каскади 6 та ГЭСдан иборат бўлиб, ҳар бир ГЭСнинг қуввати 38 МВтни (9,5 МВт қувватли 4 тадан гидроагрегат ўрнатилади) ташкил қилади. Ушбу истиқболли лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида йилига ўртача 1 025 млн. кВт.соат экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Ҳозирда Норин ГЭСлар каскадининг биринчи босқичи қуриб битказилди.

Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Уйчи тумани ҳокимлигида аҳоли муаммоларини ўрганишга бағишланган навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Туман ҳокими Ш.Мусаев   қабул давомида  даволаниш, ижтимоий кўмак, мулк, кадастр, кўмир олиш  ва бошқа масалалар бўйича мурожаатларга жавоб берди.   

Фуқаролар томонидан   қилинган  мурожаатлар тегишли тартибда мутасадди ташкилотларга  йўналтирилди ва  назоратга олинди.

Уйчи тумани 23-мактаб қошидаги “Наманган қалқон махсус гуруҳ” НТМ учун 2024 йил қувонарли йил бўлди.

Муссаса директори Саодатхон Эгамова “Йил аёли - 2024” миллий танловининг республика босқичида “Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори” номинацияси бўйича ғолиб бўлди. 2024 йил давомида мазкур муассаса курсантларидан юздан ортиғи Ўзбекистон чемпиони ва жаҳон чемпионати совриндори бўлганлиги боис Ўзбекистон Муайтай ассоциацияси томонидан муассаса “Йилнинг энг фаол ҳамкор ташкилотчиси” дея эътироф этилди. Бугунги кунда мазкур муассасада 700 дан ортиқ курсант таълим олмоқда.

Эътиборли томони, муассаса эндиликда кўплаб ижтимоий лойиҳаларни ҳам амалга оширмоқда. Бугун “Мезбон” тантаналар мажмуасида бўлиб ўтган йил якунига бағишланган сарҳисоб тадбири қўшалоқ шодиёна – муассасада ўқиётган икки нафар ёш курсантнинг ҳатна тўйига ҳам уланди.

Вилоят Кенгаши депутати, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров, туман бош имом хатиби О.Исаковлар болаларни қутлаб, эсдалик совғаларини топширдилар.

Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бошлиғи Э.Юнусова фидойи раҳбар С.Эгамовани фаолиятини муносиб эътироф этди. Шу билан бирга унга ЎзЛиДеП сафига қабул қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома тақдим қилинди.

Вилоят ҳарбий фахрийлар кенгаши раиси Ҳ.Хидиров С.Эгамовага Ўзбекистон “VETERAN” жангчи фахрий ва ногиронлари бирлашмасининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун” медали ҳамда ҳамкорликдаги фаолияти учун 23-мактаб директори Р.Отажоновга “Ташаккурнома”ни тантанали равишда топширди.

Тадбир давомида жамоа эришаётган муваффақиятларга ҳисса қўшаётган устоз-мураббийлар ҳамда чемпион курсантлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Подкатегории