Наманган вилояти Уйчи туманининг Ўнҳаят маҳалласида истиқомат қилувчи Ҳамидахон Жўраева учун гулчилик ота касб. У минг хил турдаги гуллар парвариши ҳадисини олган.

Жамоатчилик назорати – бу фақатгина давлат идоралари фаолияти устидан назорат эмас, балки жамиятнинг ўзини ўзи бошқариш усули, бошқача айтганда, фуқаролик жамиятини тараққий топтиришнинг муҳим омилларидан биридир.

Ижтимоий тармоқларда тумандаги светафорлар ишламай қолаётгани бўйича қўйилган постга

      “12-moliya shakli” ойлик давлат статистика ҳисоботини тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахслар (кичик корхона ва микрофирмалар, фермер хўжаликлари, банклар, суғурта ташкилотларидан ташқари), тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари (Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланган рўйхат бўйича) ҳисобот давридан кейинги ойнинг  18-санасидан кечиктирмай интернет тармоғи воситасида, электрон шаклдаги статистик ҳисоботларни йиғишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими «eStat 4.0» дастури (my.stat.uz веб-платформа шаклида янги ахборот тизими ишга туширилди) орқали, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишингиз сўралади.

                                                                    Уйчи туман статистика бўлими

Тадбиркорлик субъектлари томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида Уйчи туман статистика бўлимида ҳар ойнинг биринчи ва учинчи жума кунлари “Очиқ эшиклар куни”, ҳар ой тушунтирув ишлари ва семинарлар  ўтказиш ташкил этилган. Бунга кўра барча статистик ҳисобот топширувчи субъектлар ҳисобот бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин.

 

                                                                                      Уйчи туман статистика бўлими

Подкатегории