Янгиликлар
ЭЪЗОЗДАГИ ФАХРИЙЛАР ВА СОБИҚ ЖАНГЧИЛАР
“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Уйчи туманидаги “Мезбон” тантаналар мажмуасида байрам тадбири давом этди.
Нуроний отахон ва онахонлар, собиқ байналмилалчи жангчилар, ногиронлиги бор фуқаролар таклиф этилиб, уларга эҳтиром кўрсатилди.
Туман ҳокими Ш.Мусаев, туман ҳокимининг маслаҳатчиси, вилоят Кенгаши депутати Т.Исматиллаев йиғилганларни байрам билан самимий қутлашди.
Туман маданият бўлими санъаткорлари ижросидаги куй-қўшиқлар рақсларга уланди.
“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Уйчи туманида ҳам эрта тонгдан байрам тантаналари бўлиб ўтди.
Даставвал туман марказидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар бошлиқлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида гулчамбарлар қўйилди.
Туман маданият бўлими ҳамда туман мактабгача ва мактаб бўлими томонидан театрлаштирилган дастур намойиш қилинди.
Тантанали маросимда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев иштирок этди.
ИЛМ- ФАН ФИДОЙИЛАРИГА ЭҲТИРОМ
Вилоят ҳокимлиги ва “Нуроний” жамғармаси ташаббуси билан Наманганда туғилиб, ўсган, умрини илм-фанга бағишлаган инсонлар ва ёшлар вакиллари иштирокида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилмоқда.
“Ором” тантаналар мажмуасида бўлиб ўтган тадбирда уйчилик олимлар, иқтидорли ўқувчилар, нуронийлар, фаоллар қатнашдилар.
“Устозлар изидан нурли истиқбол сари” мавзусида ўтган мазкур тадбирда “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими масъул ходими А.Болтабоев, Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Аппақов, меҳнат фахрийси А.Турсунов, Уйчи тумани ҳокими Ш.Мусаевлар сўзга чиқиб, илм-маърифат фидойиларига самимий тилаклар билдиришди, ёшларга оқ йўл тилашди.
Тадбирда туман маданият бўлими ва “Ёркатай оҳанграбоси” маҳалла фольклор жамоасининг бадиий дастури намойиш этилди. Якунда олимларга “Ташаккурнома”, қимматбаҳо совғалар, фанларни ўзлаштиришда юқори натижаларга эришган ўқувчиларга турли даражадаги диплом, пул мукофотлари топширилди.
✅Уйчи туманида ДХХ кубогининг саралаш босқичи давом этмоқда.
16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун спортнинг футбол тури бўйича саралаш босқич беллашувлари ўтказилмоқда.
Унда 56 та маҳалла йигитларидан ташкил топган жамоалар ўртасида секторларга бўлинган ҳолда ўйинлар бўлиб ўтяпти.
Юқори савияда ташкил этилаётган ўйинларда ғолиб бўлган жамоа туманнинг финал босқичига йўл олади.
Уйчи туманидаги Обод ва Ахси маҳаллаларида маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайлови бўлиб ўтди.
Сайлов қонунчиликка мувофиқ, очиқ ва шаффоф тарзда ташкил этилди. Унда маҳалланинг фаол аҳолиси, кексалар, хотин-қизлар, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари фаол қатнашди. Сайлов натижаларига кўра, аҳоли ишончини қозонган номзодлар Обод МФЙга Ғиёсиддин Сайдуллаев, Ахси МФЙга Иномжон Юлчибоевлар маҳалла раиси этиб сайланишди.
Сайлов давомида фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар алоҳида қайд этилди. Маҳалла фаоллари сайлов натижасини юксак баҳолаб, келгусида янги сайланган раис ёнида янада жипс ва ҳамжиҳат бўлиб ишлашга тайёр эканликларини билдирдилар.