УЙЧИДА ДХХ КУБОГИ МУСОБАҚАЛАРИ ЯКУНЛАНДИ

Уйчи тумани бўйича минглаб ўғил-қизларни бирлаштирган спортнинг футбол ва мини футбол турлари бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари якунланди.

Овчибулоқ МФЙда жойлашган мини футбол майдонида мусобақанинг финал босқичи ҳамда ғолибларни тақдирлаш маросими бўлди. Унда тумани ҳокими Ш.Мусаев,  туман ИИБ  бошлиғи У.Эшанов,  туман солиқ инспекцияси  бошлиғи М.Қодиров, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи М.Заитовлар  иштирок этдилар.

Ғолиб жамоалар диплом, қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

Наманган вилоятида чегара ва олис ҳудудлардаги, ишсизлик ва камбағаллик даражаси юқори бўлган, оғир тоифадаги жиноятчилик ва мурожатлар ошган ҳамда кўп миллатли байналминал маҳаллаларда 2025 йил май-июнь ойлари давомида маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш режа-графиги тасдиқланиб, иш ташкил этилмоқда.

Уйчи туманидаги Мевазор МФЙда жойлашган 15-мактабда уч авлод вакиллари учрашдилар. Уни туман ҳокимининг маслаҳатчиси, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими бошлиғи Т.Исматиллаев очди. Бадиий дастур, кўргазмалар, шеърий чиқишлар ва Авазбек Насриддинов ижросидаги ватанни улуғловчи қўшиқлар барчага манзур бўлди.

Тадбирда Президент Администрацияси вакили Т.Қодирова, вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси бош мутахассиси Н.Юнусова, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаровлар фаол ўқувчиларга китоблар совға қилишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-330-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида Уйчи  туманида ҳам амалий ишлар қилинмоқда.

Янгиҳаёт МФЙда 2 та қуввати 250 кВА.ли трансформатор пункти, 182 дона бетон таянч ўрнатилиб,  6,7 км. масофада 0,4-10 кВ.ли тармоқ қуриш ишлари режалаштирилган. Ҳозирда  ушбу маҳалланинг “Тўмарис” кўчасига ТЭТ корхонасининг Охунбобоев УБ ходимлари томонидан бетон таянчларни ўрнатиш ишлари давом этмокда. Бунинг натижасида 240 та  истеъмолчини сифатли электр энергияси билан таъминлаш имконияти  яратилади.

Давлат раҳбари томонидан видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар ижроси.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Уйчи тумани ҳокими Ш.Мусаев 27-мактабда бўлиб, яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Шунингдек, камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Қашқар МФЙ фаоллари, маҳалланинг 35 йиллик тажрибага эга устоз онахони Маҳмудахон Эгамбердиева билан ҳамкорликда "Илм, меҳнат инсонга бахт келтиради" мавзусида 7-мактабда учрашув ташкил этилди.

Тадбирда ўқувчи-қизларнинг маънавий-ахлоқий жиҳатларини шакллантиришга доир тушунчалар берилиб, таълим-тарбия, илм олиш, ҳунар ўрганишнинг қиз боланинг ҳаётидаги аҳамияти ҳақидаги фикрлар устоз Маҳмудахон ая томонидан айтиб ўтилди. Бундан ташқари, китобхонлик, китобни севишга доир қимматли фикрлар билдирилиб, шеърхонлик ўтказилди. Устоз томонидан бугунги кунги мактаб шароитлари учун шукроналик келтирилиб, бундан унумли фойдаланишга доир тарғибот ишлари олиб борилди. Қиз бола оила, маҳалланинг юзи эканлиги ҳақида устоз ҳаётий мисоллар асосида гапирди. Тадбирда билдирилган фикрлар шеърий лаҳзаларга, ҳикояларга уланди. Учрашувда ўқувчи-қизларнинг онгига ватанни севишга доир муқаддас туйғулар жойланди.

Подкатегории