Уйчи тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 37-оила поликлиникаси тиббиёт ходимлари Ҳожиобод, Янгиер, Дўстлик, Зиёкор, Мустақиллик МФЙларида истиқомат қилувчи 13400 нафардан ортиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатишади.

“Халқаро ҳамширалар куни” муносабати билан ҳамширалар Дилдора Муллахонова, Лобархон Қозоқова, муолажа ҳамшираси Нафиса Садбаралиеваларнинг фаолиятлари эътироф қилинди.

Туман ҳокимининг маслаҳатчиси, вилоят Кенгаши депутати Т.Исматиллаев, туман Кенгаши депутати И.Қаҳҳоровалар ҳамшираларни қутлаб, байрам совғаларини топширдилар.

Уйчи тумани Гулистон маҳалласи ҳудудида деҳқон Азимжон Абдуллаев 1 гектар майдонда аризона навли картошкадан мўл ҳосил  етиштирди. Ҳозирда ҳосилни йиғиштириб олиш  бошланди.  25 тонна ҳосил маҳаллий бозорга етказиб берилиши режалаштирилган

12 май - Халқаро ҳамширалар куни

Ушбу сана муносабати билан Уйчи туманидаги "Мезбон" тантаналар мажмуасида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда саломатлигимиз жонкуярлари бўлган ҳамшираларга самимий тилаклар билдирилди. Соҳа фидойиларига эҳтиром кўрсатилиб, совғалар топширилди.

Туман маданият бўлими хонандалари томонидан бадиий дастур намойиш қилинди.

Байрамингиз муборак, нажот фаришталари!

ЁШ ТАДБИРКОРГА ИМКОН

Уйчи тумани Қашқар МФЙ ҳоким ёрдамчисининг ташаббуси билан тадбиркор Баҳодир Абдуғаниев фаолиятини йўлга қўйиб олди. Унга Халқ банки Уйчи филиали орқали 20 миллион сўм имтиёзли кредит олишига кўмаклашилди. Ҳозирда тадбиркорнинг туман марказида салқин ичимликлар ва овқатланиш шохобчаси барқарор ишламоқда. Яна бир эътиборли жиҳати, кафеда уч кишининг доимий бандлиги таъминланди.

ШИРИН ХОТИРАЛАР ЁДГА ОЛИНДИ

Уйчи туманидаги 40-мактабда “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан билим даргоҳига фахрий устозлар таклиф этилди.

Шу куни марҳум устозлар хотирланди. Мактабда кўп йиллар она тили ва адабиёти фанидан сабоқ берган, шоира Зоҳидахон Аҳмаджонова ёдга олиниб, унинг ижодидан намуналар ўқилди. Шоиранинг оила аъзолари ва яқинлари кўрсатилган эътибор учун миннатдорчилик билдирдилар.

Ўқувчилар иштирокидаги бадиий дастур йиғилганларга манзур бўлди.

Бир пиёла чой устида давом этган дийдорлашув тадбирида ширин хотиралар ёдга олинди.

Подкатегории