Янгиликлар
Уйчи туманидаги 39-мактабда "Замонавий мактаб кутубхоначининг касбий компетенсияси" мавзусида ўқув-амалий вилоят семинари ўтказилди.
Семинар давомида туман ҳокими Ш.Мусаев мактаб кутубхоначилари билан суҳбатлашди. Туман ва вилоятдаги мактаб кутубхоначилари, раҳбарлари Наманган вилоятидаги шоирлардан Зафар Диёр, Усмон Носир, Бобораҳим Машраб ҳаёти ва ижодига оид очиқ дарсларни кузатишди. Мактаб кутубхоначи З.Дадамирзаева тақдимот орқали мактаб кутубхоначилари учун ўқув семинар маърузаларини тақдим этди.
Китоб ва китобхонликка оид бадиий тадбир Махмудхўжа Беҳбудийнинг "Падарқуш" драммаси барчада катта таассурот қолдирди. Семинар сўнгида Муҳаммадшариф Сўфизода номидаги вилоят болалар кутубхонаси раҳбари З.Тураходжаева, туман ММТБнинг тарбиявий ишларни мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассиси Ф.Боймирзаев семинар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирдилар, ташаккурномаларни тақдим этдилар.
Уйчи тумани марказий ММТПда ғалла ўрим-йиғимига тайёргарликка бағишланган семинар ўтказилди.
Жорий йилда туманда 6385 гектар майдонда ғалла парваришланяпти. Етиштирилган ҳосилни тез ва сифатли йиғиштириб олиш учун 22 та отряд ташкил этилиб, 22 та ўрим комбайни бириктирилди, кўчма уйлар ташкил этилди. Шунингдек, ҳар бир ўрим комбайнига 5 тадан жами 120 та дон ташиш машинаси бириктирилди.
Мавсумолди тайёргарлик олдидан ўтказилган семинарда тумани ҳокимлиги ҳамда соҳанинг тегишли мутасаддилари, ИИБ, ФВБ вакиллари, соҳага дахлдор масъуллар иштирок этдилар.
Техникаларнинг тайёргарлиги кўздан кечирилди ва зарур тавсиялар берилди.
Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Сифатли пахта етиштириш, агротехник тадбирларнинг бажарилишида куну тун тиним билмайдиган механизаторларнинг хизмати катта.
Ғўза парваришида иштирок этаётган 110 нафар культиваторчи механизаторчилар учун Боғ МФЙда жойлашган "Шаршара" масканида бир пиёла чой ташкил этилди. Механизаторларга 1 миллион сўмдан иш ҳақи, 1 қопдан ун, ўсимлик ёғи тарқатилди.
Механизаторлар кўрсатилган эътибор учун миннатдорчилик билдирдилар.
Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Барча жойларда бўлгани каби Уйчи туманида ҳам маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг навбатдаги сайлови бўлиб ўтмоқда.
Бугун Машад маҳалла фуқаролар йиғинидаги 20-мактабда сайлов бўлиб ўтди.
Машад МФЙ раислиги учун саралаб олинган номзодларнинг меҳнат фаолияти билан таништирилгач, овоз бериш, хусусан, бюллетенларни тўлдириш тартиби тушунтирилди.
Сайлов якунида кўп овоз тўплаган Ҳошимжон Усмонов маҳалла раиси сифатида эълон қилинди.
Сайловда вилоят Кенгаши депутати Т.Исматиллаев, туман Кенгаши депутати Ф.Муҳиддиновлар сўзга чиқиб, фикр-мулоҳаза билдирдилар, янги раис фаолиятига омадлар тилашди.
Холислик, шаффофлик, тенглик ва муқобиллик тамойиллари асосидаги МФЙ раислари сайлови туманнинг барча маҳаллаларида ўтказилади.
Бугун Уйчи туманидаги Истиқлол маҳалласида маҳалла раиси учун овоз бериш жараёни ўтказилди. Ушбу жараён очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида, фуқароларнинг фаол иштироки билан ташкил этилди. Овоз беришда барча зарурий шарт-шароитлар яратилиб, жараёнлар маҳалла аҳолиси гувоҳлигида адолатли ва холис тарзда амалга оширилди. Энг кўп овоз билан Собиржон Дадамирзаев маҳалла раиси этиб сайланди.
Туманда ҳозирги кунда 56 та МФЙ фаолият юритмоқда. Қонунга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, эндиликда фуқаролар йиғини раисининг ваколат муддати 5 йил этиб белгиланди.